Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби
Тавсияда:
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш;
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаш;
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш;
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўловнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш;
– ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўловга солиқ солиш.
Тавсияга ВМнинг 12.05.2026 йилдаги 239-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олиш ҳуқуқига эга, у ижтимоий таътиллар жумласига киради
.
Таътил муддати – туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда – 70) календарь кун. Таътилни аёлга туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ беринг
.
Аёл туғишдан олдинги ва туғишдан кейинги таътилда бўлган вақтида унга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўланг
.
2026 йилдан бошлаб:
- ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси проактив шаклда Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали тайинланади ва тўланади
; - ЖШДС бўйича солиқ ставкасининг 0,2 фоиз банди Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадали сифатида йўналтирилади. Бунда ушбу ЖШДСдан суғурта бадали ушлаб қолинмайди
:
– йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлардан тўланадиган;
– тўлов манбаида ушлаб қолинган дивиденд ва фоизлар кўринишида олинадиган даромадлардан.
«Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун татбиқ этилмайдиган ташкилотларнинг ходималарига нафақа махсус Низомга мувофиқ тайинланади ва тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай тайинланади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси Низомга мувофиқ схема бўйича давлат ижтимоий суғуртаси доирасида тайинланади ва тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш учун асос – меҳнатга лаёқатсизлик варақаси.
Нафақа қуйидаги ҳолларда тайинланади:
- уни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда:
– ходим иш берувчи билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларда бўлган даврда, синов муддати ва ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшган ҳолда;
– фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган (ишларни бажараётган) даврда;
– бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда;
- суғурта стажи камида 10 ойни ташкил этади;
- суғурта ҳодисаси юз берган ойдан олдинги сўнгги 6 ой давомида узлуксиз суғурта стажи бўлганда (бундан суғурталанган шахснинг ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг ёхуд бола парваришлаш таътилида бўлган даврда такрорий нафақа тайинланиш ҳолатлари мустасно).
Суғурта бадали эри (хотини) томонидан тўланган ишламайдиган фуқаролар ва юридик шахсларнинг муассислари сифатида даромадлар оладиган фуқаролар учун нафақа 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳисобланадиган камида 10 ойлик суғурта стажи асосида тайинланади. Бунда ушбу фуқаролар эр-хотин ёки юридик шахсларнинг муассислари бўлмаган даврларда суғурта бадаллари тўланганда, ушбу даврлар суғурта стажи сифатида ҳисобга олинмайди.
Нафақа «Ижтимоий суғурта» ахборот модулида фуқароларнинг мурожаати талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан тайинланади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳудудий амбулатор-поликлиника ёки туғуруқхона муассасаси, шунингдек, бошқа ваколатли тиббий муассасалар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ушбу тизим томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси автоматик равишда «Ижтимоий суғурта» ахборот модулига юборилади ҳамда ушбу ахборот модулида у очилгандан бошлаб ёпилгунига қадар бўлган жараёнлар акс эттирилади.
Барча шартларга риоя этилган тақдирда нафақа автоматик равишда тайинланади. Шартларга риоя этилмаганда нафақа тайинлаш рад этилади.
Нафақа тайинланганлиги, унинг миқдори, тўлов шакли ва муддати бўйича ёки уни тайинлаш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар суғурталанган шахсга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ягона тизимида қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабарнома шаклида ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ҳамда унинг иш берувчисининг (агар мавжуд бўлса) Солиқ қўмитасининг ахборот тизимидаги ва «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетларига автоматик тарзда хабарнома юборилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш қоидалари Йўриқноманинг 3-бобида белгиланган.
2024 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар электрон шаклда расмийлаштирилади. Ҳужжатларни қоғоз шаклида талаб қилиш тақиқланади
.
Электрон варақа ЯММТда ходимнинг шахсий саҳифасидаги «Касаллик варақаси» бўлимида акс этади. Зарур бўлганда уни юклаб олиш ва қоғозга чиқариш мумкин. Ходимнинг ўзи касаллик варақаси мавжудлигини (очилгани ва ёпилганини) ЯИДХПда текшириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай ҳисобланади
Нафақа миқдори махсус Низомнинг 3-бобига мувофиқ белгиланади.
Нафақа миқдори қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Нафақа миқдори = ЎОИҲ : 25,3 х СК х КС,
бунда:
ЎОИҲ – ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи;
25,3 – иш кунларининг ўртача ойлик сони
;
СК – суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан қўлланиладиган стаж коэффициенти;
КС – меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган давр ичидаги Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериладиган кунлар сони.
Унда кўрсатилган давр ичида якшанба куни ва (ёки) Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам кунлари мавжуд бўлган тақдирда, ушбу кунлар нафақа миқдорини белгилашда инобатга олинмайди.
Қуйидаги суғурта стажига ушбу коэффициентлар қўлланилади:
- 10 ойдан 24 ойгача (24-ой ҳам киради) – 75%;
- 25 ойдан 60 ойгача (60-ой ҳам киради) – 85%;
- 61 ва ундан ортиқ ой – 100%.
Нафақа меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бундан якшанба куни ва (ёки) ишланмайдиган байрам кунлари мустасно, ҳисобланади ва тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган давр тугагунча она ва (ёки) бола вафот этган ҳолда тўланган нафақа қайтариб олинмайди.
Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:
Ўртача ойлик иш ҳақи = Нафақа тайинланадиган ойдан олдинги суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган 12 ойлик даврдаги иш ҳақи : 12;
Суғурта стажи 12 ойдан кам бўлса, ўртача ойлик иш ҳақи = Суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган ойлардаги иш ҳақи : Суғурта стажи ойлари сони.
Мажбурий суғурталанган шахсга нафақани ҳисоблашда нафақа тайинланадиган санадаги МҲЭКМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақининг бир қисми инобатга олинади. Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида қуйидаги асосда суғурталанган шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори шундай аниқланади:
- мажбурий асосда – солиқ солинадиган ва суғурта бадали сифатида ажратмалар ажратиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадларни инобатга олган ҳолда;
- ихтиёрий асосда – ихтиёрий тарзда тўланган суғурта бадалларини ойлик иш ҳақига айлантирган ҳолда – қуйидаги формула бўйича:
Ўртача ойлик иш ҳақи = 2026 йилдан бошлаб ҳар ой тўланган суғурта бадаллари : Уни тўлаш даврида амалда бўлган суғурта бадали ставкаси х 100%.
Бунда ихтиёрий суғурталанган шахсларга нафақа у тайинланган санадаги МҲЭКМнинг 5 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
150 000 : 5 х 100 = 3 000 000 сўмни ташкил қилади.
Суғурталанган шахс ҳомиладорлик ва туғиш таътили ёки бола парваришлаш таътилидан қайтганидан сўнг ёхуд бола парваришлаш таътилида бўлган даврда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича такрорий нафақа тайинлаш зарурияти вужудга келганда, унинг ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш учун такрорий нафақа тайинланадиган ойгача бўлган ойлик иш ҳақи ҳисобланган охирги 12 ой инобатга олинади.
Суғурталанган шахсга такрорий нафақа тайинлаш учун унинг ўртача иш ҳақи миқдори 12 ойлик жами иш ҳақи миқдорини 12 га бўлиш йўли билан ҳисобланади. Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан қайтгандан кейин, бола парваришлаш таътили даврида ёки ундан кейин, агар иш ҳақи ҳисобланган ёки ихтиёрий суғурта бадали тўланган ойлар сони қуйидагини ташкил этса:
- 3 ойдан кам бўлса, ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,5 коэффициент;
- 3 ойдан 6 ойгача бўлса, ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,75 коэффициент қўлланилади.
Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлганда, нафақани ҳисоблаш учун МИХ суммаси олинади.
Қуйидаги даврлар нафақани тайинлашда суғурта стажи сифатида ҳисобга олинади:
- 2005 йилдан 2016 йилга қадар – ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланганда;
- 2016 йилдан 2019 йил 1 январга қадар – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганда;
- 2019 йилдан– иш ҳақи тақдим этилган солиқ ҳисоботида акс эттирилганда;
Суғурталанган шахсларнинг суғурта стажига қуйидаги ойлар киритилади:
- кўрсатилган тўловлар ҳисобланган ой;
- иш ҳақи сақланган ҳолда таътилдаги ой;
- иш ҳақи қисман сақланадиган таътилдаги ой;
- ижодий таътилдаги ой;
- ҳарбий ўқув ёки текширув йиғинида қатнашган ой;
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган ўқув таътилидаги ой.
Агар битта календарь ойда ушбу ҳолатлардан иккитаси мавжуд бўлса, суғурта стажига фақат бир ой киритилади.
Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига бир маротаба ижтимоий солиқ тўловчи шахсларнинг ушбу тўловни тўлаган даври учун ҳисобланадиган меҳнат стажи суғурта стажи сифатида ҳисобга олинмайди, (якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан ташқари).
Агар ҳисобланган ойлик иш ҳақи миқдори қуйидагини ташкил этса:
- МҲЭКМнинг 0,5 бараваридан 1 бараваригача – 2 ойлик меҳнат стажи даври бир ой суғурта стажига тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади;
- МҲЭКМнинг 0.5 бараваридан кам – мазкур ой суғурта стажи сифатида ҳисобга олинмайди.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай тўланади
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини молиявий агент – ваколатли тижорат банки тўлайди
.
Тўлов рўйхатлари «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали шакллантирилади.
Нафақа қуйидагиларга тўланади:
- суғурталанган шахснинг ижтимоий картасига (мавжуд бўлганда);
- актив ҳолатда бўлган ҳамда охирги транзакциялар охирги 60 кун давомида амалга оширилган бўлиб, амал қилиш муддати тугашига камида 15 кун қолган банк картасига;
- агар суғурталанган шахснинг ижтимоий ва банк карталари бўлмаса, унга очиб бериладиган виртуал ижтимоий картага.
Молиявий агент тўлов рўйхатларини олгач 5 иш куни ичида нафақа тўлайди.
Суғурталанган шахс томонидан тиббий ёки бошқа муассасаларга нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги ёки ҳисоб-китобларда хато қилинганлиги сабабли нотўғри тўланган нафақа уни олувчи томонидан бир ой ичида Жамғармага қайтарилиши лозим. Бунда маблағлар:
- ихтиёрий равишда қайтарилмаган ёки тўлиқ ҳажмда қайтарилмаганда – суд тартибида ундирилади;
- ахборот тизимларидаги камчиликлар, техник хатолар ёки маълумотларни қайта алмашишда суғурта стажи даврининг ўзгариши сабабли ортиқча тўланган маблағлар қайтарилмайди ва Жамғарма харажатлари сифатида ҳисобга олинади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўловнинг бухгалтерия ҳисоби
Иш берувчилар жамоа шартномаларида ва ички ҳужжатларда ҳомиладорлик ва туғиш учун қўшимча тўлов белгилашлари мумкин
.
Ўз маблағлари ҳисобидан тўланадиган қўшимча тўловлар ва улар бўйича ижтимоий солиқни ташкилотнинг бошқа операцион харажатларига (9430-ҳисобварақ) киритинг
.
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияcи |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўлов ҳисобланди |
||
|
ЖШДС ушлаб қолинди |
||
|
ШЖБПҲга бадаллар ушлаб қолинди |
6530* |
|
|
Ижтимоий солиқ ҳисобланди |
||
|
Ташкилот кассасидан тўланди |
||
|
Пластик картага (банкдаги ҳисобрақамга) ўтказилди |
||
*6530-«ШЖБПҲга бадаллар» ҳисобварағини ҳисобварақлар ишчи режасига киритиш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўловни солиққа тортиш
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига қўшимча тўлов:
- меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибида ишлаб берилмаган вақт учун тўлов ҳисобланади, демак, унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади
; - агар ташкилот унинг иқтисодий жиҳатдан асосланганлигини исботласа, фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади
.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш бўйича чек-лист
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай берилади ва тўланади
- Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби
- Жисмоний шахсларнинг қайси даромадлари жами даромадга киритилмайди ва иш берувчининг фаолияти билан боғлиқ эмас
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа миқдори қандай аниқланади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter