Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак

08.04.2026
author avatar

Дилшод СУЛТОНОВ

молиявий ҳисоб ва солиқ солиш бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– амортизация қилинадиган активлар;
– амортизация қилинмайдиган активлар;
– амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қийматини аниқлаш;
– амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қийматига капитал қўйилмалар ҳисоби;
– солиқ солиш мақсадларида амортизацияни ҳисоблаш;
– амортизация харажатларини ҳисоботда акс эттириш;
– қайта баҳолашнинг амортизацияга таъсири;
– мақсадли имтиёзлар ҳисобига олинган (яратилган) асосий воситалар.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун;
  • 2026 йил учун солиқ ҳисоботининг янги шакллари.

Амортизация қилинадиган активлар

Амортизация қилинадиган активларга асосий воситалар ва номоддий активлар киритилади.

Солиқ солиш мақсадларида қуйидаги мол-мулк асосий восита (АВ) сифатида эътироф этилади :

  • асосий восита сифатида эътироф этилган санадаги бирлик (тўплам) учун белгиланган, қиймати БҲМнинг 50 бараваридан юқори бўлган;
  • сизда мулк ҳуқуқи асосида турган;
  • товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиладиган.

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида мол-мулк қийматини АВ таркибида ҳисобга олиш учун мол-мулкнинг энг кам чегарасини белгилаш мумкин.

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган амортизация қилинадиган актив ижарага олувчида (лизингга олувчида) амортизация қилинадиган активлар таркибига киритилади.

Товарлар ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиладиган интеллектуал фаолият натижалари ва бошқа интеллектуал мулк объектлари (уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар) солиқ солиш мақсадларида номоддий активлар (НМА) деб эътироф этилади .

НМАга, хусусан, қуйидагилар киритилади:

  • санъат, адабиёт, илм-фан, шу жумладан дастурий таъминот ва маълумотлар базаларига, чизмага, дизайнга ёки моделга, режага, махфий формулага, технологияга ёки жараёнга, аудиовизуал асарларга ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларига, шу жумладан ижролар ва фонограммаларга бўлган муаллифлик ҳуқуқлари;
  • патентлар, товар белгилари, савдо маркалари;
  • саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли (ноу-хау), амалий жиҳатдан қўлланиладиган ва потенциал тижорат қийматига эга бўлган, унинг ошкор этилиши натижасида иқтисодий наф олиш мумкин бўлган ахборот.

НМА унинг мавжудлигини тасдиқловчи лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатлар бўлганда эътироф этилади. Булар патентлар, гувоҳномалар, патентдан ўзганинг фойдасига воз кечиш (уни олиш) шартномаси, товар белгиси ва бошқа қўриқлашга оид ҳужжатлар бўлиши мумкин .

Қуйидагилар ҳам амортизация қилинадиган актив деб эътироф этилади :

  • ижарага берувчининг (қарз берувчининг) розилиги билан ижарага ва (ёки) бепул фойдаланишга берилган амортизация қилинадиган активга ижарага олувчи (қарз олувчи) томонидан амалга оширилган ажратиб бўлмайдиган яхшилаш шаклидаги капитал қўйилмалар;
  • солиқ тўловчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ижтимоий инфратузилма (электр, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация, йўл) тармоқларини қуриш харажатлари. Бунда мазкур харажатлар қуйидаги ҳолатларда асослантирилган деб ҳисобланади:

– ижтимоий инфратузилма тармоқлари тегишли таъминотчи ташкилотга беғараз топширилганда;
– Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг тегишли хулосаси солиқ органига тақдим этилганда.

Амортизация қилинмайдиган активлар

Қуйидагилар амортизация қилинмайди

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг