2026 йил учун ҚҚС ҳисоб-китобида қандай янги сатрлар пайдо бўлди

preview

Мy.soliq сайтида Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг янги шакли очилди (коди 10006_45, 2026 йил 1 январдан бошлаб амал қилади). Эътибор беринг – унда 8 та янги сатр пайдо бўлди. Шу жумладан – юқори даражадаги хавф билан ЭҲФ бўйича солиқнинг умумий суммаси билан:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Ҳисоб-китобнинг «Кўрсаткичлар» бўлимига 040-сатр қўшилди Жорий ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғининг умумий суммаси (шахсий ҳисобварақ маълумотлари асосида):

 

2. Ҳисоб-китобнинг 2-иловаси «Солиқ даврида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган ва ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар»да 0478-сатр пайдо бўлди «04.09.2025 йилдаги ПФ-153-сон Фармоннинг 2-банди. 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) реализация қилиш учун қўшилган қиймат солиғининг ноль даражали ставкаси жорий этилсин:

 

3. 3-иловада «Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби»га иккита янги сатр қўшилди:

  • 1113 Солиқ кодекси 266-1-моддасининг учинчи бандига асосан юқори даражадаги таваккалчиликка эга бўлган электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси (ўтган йил учун қолдиқ);
  • 1114 Солиқ кодекси 266-1-моддасининг учинчи бандига асосан юқори даражадаги хавфга эга бўлган электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича қўшилган қиймат солиғининг умумий суммаси.

 

4. 6-илова «Йил бошидан буён товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар»га қуйидаги сатрлар қўшилди:

  • 01011 «Солиқ кодексининг 248 ва 483-моддаларига мувофиқ солиқ солиш объекти деб эътироф этилмайдиган айланмалар»;
  • 0105 «Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб эътироф этилмайдиган хизматлар кўрсатиш бўйича айланмалар»;
  • 0106 «Солиқ кодексининг 248 ва 483-моддаларига мувофиқ солиқ базасини аниқлашда товарларни реализация қилиш нархидан чегирилиши лозим бўлган айланмалар»;
  • 0205 «Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб эътироф этилмайдиган хизматлар кўрсатиш бўйича айланмалар (0105-сатр / (010-сатр 0106-сатр) × 100)».

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text213464_2026_yil_uchun_qqs_hisob-kitobida_qanday_yangi_satrlar_paydo_buldi