Солиқларни тўлаш муддати яқинлашмоқда – ҳисоб-китобларни қайта текшириб, уларни вақтида тўланг:
2 март
• 2025 йил учун БҲМС бўйича йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш (04.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3567-сон Буйруққа 1-илова 7-б.);
• БҲМС бўйича ҳисоб юритадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил учун назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 182-м. 2-қ., 04.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3567-сон Буйруққа 1-илова 7-б., 10.03.2022 й. 111-сон ВМҚга 2-илова, Низом);
• 2025 йил учун ҳисоботларни тақдим этиш ва фойда солиғини тўлаш (СК 339-м. 5-қ. 2-б., СК 340-м., СК 480-м.);
• 2025 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 417-м. 2-қ., СК 417-м. 8-қ.);
• Ўзбекистон юридик шахслари томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (деҳқон хўжаликларидан ташқари) (СК 447-м. 3-қ., СК 448-м. 5-қ.).
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисоботларни жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 447-м. 3-қ.).
Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритаётган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисоботларни солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай тақдим этиш (СК 447-м. 3-қ.).
Деҳқон хўжаликлари солиқни солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай тўлаш (СК 448-м. 8-қ.);
• 2025 йил учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 454-7-м.).