24 март

preview

 

• агар назорат қилувчи шахсда назорат қилинадиган хорижий компаниялар (НҚХК) фойдасининг улуши ҳисобга олиниши лозим бўлса, 2025 йил учун назорат қилинадиган хорижий компаниялар (НҚХК) тўғрисидаги билдиришномани тақдим этиш (СК 208-м., СК 209-м. 3-қ.);

 

• 2026 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва тўлаш (СК 273-м. 1-4-м.);

 

• Солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил февраль ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1-2 қ.):

– чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки билан боғлиқ операциялар бўйича, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш бўйича операциялар бундан мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 448-м. 3-қ.):

– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ортиқ бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2026 йил март ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш;

– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 2026 йил I чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• 2026 йил I чораги учун айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиганлар солиқни ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• 2026 йил I чораги учун айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мол-мулк бўйича бўнак тўловларини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил февраль ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.

 Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил февраль ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш (СК 345-м. 5-қ.).

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2026 йил февраль ойи учун ҳисобот тақдим этиш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш (СК 454-м. 3-4-қ.);

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил февраль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2026 йил февраль ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 15 март (16 мартга кўчирилади) (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова. Низомнинг 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

 

• 2025 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади тузатишларни ҳисобга олган ҳолда 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил март ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 340-м. 2-қ., СК 340-м. 7-8-қ.).

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.

Жорий чорак давомида жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайдилар (СК 340-м. 7-8-б.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text213813_24_mart3