15 апрель

preview

 

• 2026 йил март ойи учун ШЖБПҲга реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлаш (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 9-б.);

 

• I ва II тоифадаги субъектлар томонидан 2026 йил I чораги учун атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобини тақдим этиш (12.04.2021 й. 202-сон ВМҚга 1-илова 22-б.).

III ва IV тоифадаги субъектлар Ҳисоб-китобни йилига 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача топширадилар.

 

• 2025 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган фойдадан келиб чиққан ҳолда 2026 йил II чораги учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш (СК 340-м. 11-қ.).

 

• 2026 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4-5-қ.);

 

• солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил март ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил март ойи учун ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (СК 470-м. 3-5-б.);

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил март ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б.,  СК 470-м. 3-қ.).

ҚҚС тўловчилар учун 2026 йил март ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 20 апрель (23.11.2019 й. 943-сонли ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text214375_15_aprel4