Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
«Жисмоний шахс нотурар жойни ишлаб чиқариш корхонасига ижарага беради. ЭТК билан шартнома жисмоний шахс номига расмийлаштирилган. Жисмоний шахс электр энергиясини қоплаш учун корхонага қандай ҳужжатлар тақдим этади (масалан, реактив энергия компенсацияси далолатномаси, лимитдан ташқари)? Уларда нималар кўрсатилади – квт/с, нархи, ҚҚС? Жисмоний шахсда қоплашнинг солиққа тортилиши қандай бўлади?».
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:
Экспертларга ўз саволингизни беринг ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тўлиқ жавоблар базасидан фойдаланинг – бунинг учун Buxgalter Pro га кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
– Қонунчиликда ижарага берувчи юридик шахслар томонидан коммунал хизматларни қоплаш назарда тутилган, ижарага берувчи жисмоний шахслар учун бундай тартиб назарда тутилмаган. Коммунал харажатларни коммунал хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган шахс тўлайди.
Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сотиб олувчиларга ушбу товарлар (хизматлар) учун ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиши шарт
. Якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлмаган жисмоний шахслар электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) тақдим этиши шарт эмас. Коммунал хизматлардан фойдаланиш тўғрисида – ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари ва суммалари батафсил кўрсатилган далолатнома тузиш тавсия этилади.
Жисмоний шахсга коммунал харажатларнинг компенсация қилиниши моддий наф тарзидаги даромад деб эътироф этилади
.
Моддий нафдан ЖШДСни ким ҳисоблаши ва бюджетга ўтказиши ҳақида бу ерда тушунтирилган > > >.
Ижарачида фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблашда моддий наф тарзидаги харажатларни чегириш мумкинми, тавсияда ўқинг > > >.
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
![]()