Алкоголь ҳамда пиво сотсангиз, йиғимларни қандай тўлаш керак

preview

Корхона дўкон ва ресторан очиб, уларда алкоголь, шу жумладан пиво сотишни режалаштирмоқда. Алкоголь ва пивони сотиш бошланганлиги тўғрисида солиқ органларини алоҳида хабардор қилиш ҳамда алоҳида йиғимлар тўлаш керакми? Ёки алкоголь учун битта тўлов етарли бўладими?

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтириб берди.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

Мутахассисларга ўз саволингизни беринг ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тўлиқ жавоблар базасидан фойдаланинг – бунинг учун Buxgalter Proга киришни расмийлаштиринг.

 

– Солиқ кодексининг 65-бобида қуйидагилар учун йиғимлар назарда тутилган:

  • алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи, хусусан :

– алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим;

– умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотганлик учун йиғим;

  • пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим .

Алкоголли маҳсулотларни сотиш бошланишидан олдин license.gov.uz сайти орқали солиқ органларига юбориладиган 3 турдаги хабарнома мавжуд бўлиб, улар бўйича корхона қуйидаги фаолият турларига оид тасдиқнома олади :

  • алкоголли маҳсулотларни чакана реализация қилиш ;
  • умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ;
  • пиво ва пиво ичимликлари чакана савдоси .

Агар чакана савдо ёки умумий овқатланиш корхонаси алкоголли маҳсулотларни сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома берган бўлса, у пиво маҳсулотларини сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади  .

Агар сизда бир вақтнинг ўзида алкоголь ва пиво сотадиган чакана савдо корхонаси (дўкон) ва умумий овқатланиш корхонаси (ресторан) иш бошласа, сизга қуйидагилар керак бўлади:

  • пиво ва пиво ичимликлари алкоголли маҳсулотлар қаторига кириши сабабли дўкон ва ресторан бўйича 2 та алоҳида хабарнома (алкоголли маҳсулотларни сотиш бошланганлиги тўғрисида) юбориш ва улар бўйича тасдиқнома олиш;
  • алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни дўкон ва ресторан бўйича алоҳида тўлаш (чунки пиво ва пиво ичимликлари алкоголли маҳсулотларга киради). 2026 йил учун йиғим ставкалари 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1105-сон Қонуннинг 9-иловаси билан белгиланган.

Эътибор беринг

Агар алкоголь сотувчи чакана савдо ёки умумий овқатланиш корхонаси пиво (пиво ичимликлари) билан ҳам савдо қилишни бошласа, унга алоҳида хабарнома юбориш шарт эмас  . Шунингдек, пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун алоҳида йиғим тўлаш шарт эмас.

 

Амалиётда турли вазиятларда ушбу йиғимларни қандай ҳисоблаш ва тўлаш ҳақида Buxgalter Pro тавсияларида батафсил ўқинг:

 

 

Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар /uz/publish/doc/text214622_alkogol_hamda_pivo_sotsangiz_yigimlarni_qanday_tulash_kerak