Апрель ойида фойдали бўлади:
«Корхона (меҳмонхона) ўз фаолиятида кўп миқдорда мебелдан фойдаланади. Қиймати БҲМнинг 50 бараваригача бўлган мебелни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида – кечиктирилган харажатлар (3290-ҳисобварақ) орқали акс эттирган ҳолда ҳисобга олса бўладими? Ёки бундай мебелни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш керакми?»
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азиза ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинди ва истисно тариқасида эълон қилинмоқда. Экспертларга ўзингиз савол беришингиз ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имконига эга бўлишингиз учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола қўйилганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
– Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари (1080-ҳисобварақ) таркибига қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган активлар киритилади
:
- хизмат қилиш муддати бир йилдан ошмайдиган;
- хизмат қилиш муддатидан қатъи назар, сотиб олиш пайтида бир донаси (комплект) учун қиймати БҲМнинг 50 бараваригача бўлган. Ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида активларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиш учун уларнинг қийматига доир кичикроқ чегарани белгилашга ҳақли.
Маълумот учун
Ташкилот раҳбари АВнинг турли гуруҳлари учун ҳар хил қиймат мезонларини белгилашга ҳақли эканлиги (масалан, бинолар, иншоотлар ва узатиш қурилмалари учун – БҲМнинг 40 бараваридан кўп, машина ва ускуналар, транспорт воситалари учун – БҲМнинг 30 бараваридан кўп ва ҳ.к.) тавсиямизда таҳлил қилинган > > >
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари фойдаланишга топширилаётганда уларнинг қиймати, вазифасидан келиб чиқиб, тўлиқлигича ишлаб чиқариш таннархига ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқарилади. Кейинчалик ташкилот улардан фойдаланиш муддати давомида уларнинг оператив миқдорий ҳисобини юритади
.
Агар инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қиймати сотиб олиш пайтида бир донаси (комплект) учун БҲМнинг 10 бараваридан ошса, ташкилот уларни фойдаланишга топширишда қийматини кечиктирилган харажатларга ўтказиши мумкин. Бунда кечиктирилган харажатларнинг камайиши (харажатларга ҳисобдан чиқариш) қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ёки бир маромда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади
.
Яъни, корхона 1080-ҳисобварақда ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик жиҳозларини ҳисобдан чиқараётганда ё уларнинг қийматини тўлиқлигича харажатларга ўтказади, ё агар бундай активнинг қиймати БҲМнинг 10 бараваридан ошса, кечиктирилган харажатлар (3290-ҳисобварақ) орқали ҳисобдан чиқариши мумкин.
Лекин эътибор беринг: сиз бу активларни 1080-ҳисобвараққа кирим қиласиз, сўнгра 3290-ҳисобварақ орқали ҳисобдан чиқарасиз. Яъни, бу ерда гап айланма даври 12 ойдан ошмайдиган жорий (қисқа муддатли) активлар ҳақида кетмоқда.
Сиз кечиктирилган харажатни 3290-ҳисобварақда бир йилдан ортиқ ушлаб турмаслигингиз лозим: мебелнинг қиймати, у неча йил хизмат қилишидан қатъи назар, 12 ойдан ошмайдиган муддат ичида ҳисобдан чиқарилиши керак.
Ҳисобдан чиқарилгандан сўнг корхона ундан ўз фаолиятида 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» балансдан ташқари ҳисобварағида ҳисобга олган ҳолда фойдаланиши мумкин.
Агар сиз мебель қийматини унинг фойдали хизмат муддати давомида, масалан, 5 йил ичида ҳисобдан чиқаришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласангиз, уларни узоқ муддатли активлар, яъни асосий воситалар таркибида 0140-ҳисобварақнинг дебети бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаган ҳолда ҳисобга олишингиз керак. Бунинг учун ҳисоб сиёсатида бундай активларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиш учун уларнинг қийматига доир кичикроқ чегара белгиланади
. Шунда ушбу қиймат чегарасидан ошадиган активлар асосий воситалар деб тан олинади.
Маълумот учун
Мебель гарнитурини ягона инвентарь объекти сифатида қандай ҳисобга олиш ҳақида тавсиямизда ўқинг > > >
Корхонанинг ҳисоб сиёсатида бундай мебель қайси активлар таркибида ҳисобга олиниши, шунингдек, унинг қиймати қандай тартибда харажатларга ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилиши зарур.
![]()