Май ойида ҳар бир бухгалтерга асқотади:
1 май
• 2025 йил учун МҲХС бўйича йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш (04.11.2024 й.АВ рўйхат рақами 3567-сон Буйруққа 1-илова, 7-б.);
• МҲХСга ўтган юридик шахслар томонидан 2025 йил учун солиқларни ҳисоблаш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича маълумотларни тақдим этиш (24.02.2020й. АВ рўйхат рақами 3221-сон ДСҚ қарорига 13-сон илова., 04.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3567-сон Буйруққа 1- илова 7-б.).
• БҲХС бўйича ҳисоб юритувчи солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил учун назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 182-м. 2-қ., 10.03.2024 й. 111-сон ВМҚга 2-илова.);
• Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича 2026 йил учун ҳисоботни тақдим этиш (СК 431-м. 1-қ.).
2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ тўлаш (СК 432-м. 3-қ.):
– 2026 йил 1 сентябргача – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
– 2026 йил 1 декабргача – қолган солиқ суммаси.