15 май

preview

 

• 2026 йил апрель ойи учун ШЖБПҲга реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлаш (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом. 9-б.).

 

• 2026 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4-5-қ.);

 

• солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил апрель ойи учун якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 1 миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича ҳисобот тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.);

Эслатиб ўтамиз: ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали олинган товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган 1 миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти деб эътироф этилади (СК 465-м. 4-қ.).

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг юридик шахслардан олган даромадлари бўйича ушбу юридик шахс солиқ агенти деб эътироф этилади. Юридик шахс солиқ органларини хабардор қилиш асосида тўлов манбаида солиқни ушлаб қолади (СК 465-м. 5-қ.);

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил апрель ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

ҚҚС тўловчилар учун 2026 йил апрель ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 20 май (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text214917_15_may3