Турагентлик учун 1 млрд сўмлик айланмани қандай ҳисоблаш керак

preview

Турагентликнинг даромади воситачилик ҳақи ҳисобланади. Аммо бутун тур суммаси турагентлик орқали ўтказилади ва туроператорнинг сотиш айланмасига «қўйилади». Агар турагентликнинг комиссия мукофоти 1 млрд сўмга етмаган бўлса, ушбу омилни ҳисобга олганда умумий сумманинг 1 млрд сўмдан ошиб кетиши ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш учун асос бўладими?

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қиламиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматлари кўрсатиш бўйича бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатилганда, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш мақсадида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад реализация қилиш бўйича умумий айланмадан (битим суммасидан) келиб чиққан ҳолда аниқланади .

 

Шу сабабли, агар турагентликнинг воситачилик ҳақи суммасидан шаклланадиган жами даромади 1 млрд сўмга етмаса-да, бироқ у 1 млрд сўмдан ортиқ суммага турлар ва бошқа туристик маҳсулотларни сотган бўлса, турагентлик реализация қилиш айланмаси ушбу чегаравий қийматдан ошган кундан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

 

Амалиётдан: айланмадан солиқ тўлайдиган турагентликлар бу суммага жуда тез эришади ва ҚҚС ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади.

Бундай фаолиятни бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортишнинг нозик жиҳатларини тавсияларда батафсил кўриб чиқамиз:

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /uz/publish/doc/text215039_turagentlik_uchun_1_mlrd_sumlik_aylanmani_qanday_hisoblash_kerak