Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
22 июнь
• 2026 йил май ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 273-м. 1-4-қ.);
• Солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил май ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 273-м. 1-2-қ.):
– чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);
– давлат мулки билан боғлиқ операциялар, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).
Солиқ агентлари – ҚҚСни тўламайдиганлар ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);
• Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 448-м. 3-қ.):
– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан – 2026 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – 2026 йилнинг II чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;
• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йилнинг II чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиганлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар (СК 432-м. 1-қ.).
• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йилнинг II чораги учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиганлар ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайдилар (СК 417-м. 6-қ.).
• Солиқ агентлари томонидан 2026 йил май ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг эртасидан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);
• солиқ агентлари томонидан 2026 йил май ойи учун дивидендлар ва фоизлар солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш (СК 345-м. 5-қ.).
Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 6-қ.);
• юридик шахслар томонидан 2026 йил май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш (СК 454-м. 3-4-қ.);
• ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил май ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2026 йил май ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 15 июнь (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).