1 июлдан киритиладиган ўзгартиришларга олдиндан тайёрланинг:
Лизинг олувчи оралиқ тўловларни ўз вақтида тўламаган. Лизинг компанияси лизинг тўлови суммасининг бир қисмини кечиктирилган пеняни тўлаш учун ўтказди. Лизинг берувчи лизинг олувчига муддати ўтган тўловлар бўйича пеняга ЭҲФ тақдим этиши керакми?
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қиламиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
– ЭҲФ товарлар ёки хизматларни реализация қилишда тақдим этилади
.
Товарларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳақ эвазига бериш ёки ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш, шу жумладан гаров билан таъминланган мажбурият қарздор томонидан бажарилмаган тақдирда гаровга қўйилган товарларни алмаштириш ва топшириш товарларни ёки хизматларни реализация қилиш деб эътироф этилади.
Солиқ кодексида назарда тутилган ҳолларда товарларга бўлган мулк ҳуқуқини бепул асосда бошқа шахсга ўтказиш ёки хизматлар кўрсатиш ҳам реализация қилиш деб эътироф этилади
.
Пеня товар ёки хизматларни реализация қилиш айланмаси ҳисобланмайди. Пеня – бу мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда қарздор кредиторга тўлаши шарт бўлган неустойка шаклидир
.
Лизинг берувчи лизинг олувчига муддати ўтган тўловлар бўйича пеня учун ЭҲФ тақдим этмаслиги керак.
Эътибор беринг
Баъзи мажбуриятлар шартнома бекор қилинганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолишини биласизми?
Бу қандай ҳолларда содир бўлиши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумотни тавсияда ўқинг >>>
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()