Трансферт нархини белгилашда қандай ҳолатларда солиқ назорати амалга оширилади

01.01.2026
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– трансферт нархини белгилашда назорат остига олинадиган битимлар;
– ўзаро боғлиқ юридик ва жисмоний шахслар;
– шахсларни ўзаро боғлиқ деб эътироф этилишига доир мисоллар;
– трансферт нархини белгилашда назоратнинг ўзига хос хусусиятлари. 

 

Эътибор беринг
Тавсияга 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Трансферт нархни белгилаш – бу ўзаро алоқадор (боғлиқ) шахслар ўртасидаги битимларда нархни шакллантириш бўйича фаолият . Трансферт нархларнинг белгиланиши солиқ тўловчи учун компаниялар гуруҳининг умумий фойдасини пасайтирилган солиқ ставкасидан фойдаланувчи юридик шахслар фойдасига қайта тақсимлаш имкониятини беради. Яъни ушбу усул тўланадиган солиқ суммасини камайтириш имкониятини беради.

Трансферт нархларни белгилашда (ТНБ) солиқ назорати солиқ органлари томонидан назорат қилинадиган битимларга нисбатан солиқлар ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишининг тўлиқлигини текшириш учун амалга оширилади.

Эътибор беринг
2026 йил 1 январдан трансферт нархнинг шаклланишини текшириш солиқ органлари томонидан ўтказиладиган солиқ текширувларининг турлари рўйхатига киради...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг