Transfert narxini belgilashda qanday holatlarda soliq nazorati amalga oshiriladi
Тавсияда:
– трансферт нархини белгилашда назорат остига олинадиган битимлар;
– ўзаро боғлиқ юридик ва жисмоний шахслар;
– шахсларни ўзаро боғлиқ деб эътироф этилишига доир мисоллар;
– трансферт нархини белгилашда назоратнинг ўзига хос хусусиятлари.
Трансферт нархни белгилаш – бу ўзаро алоқадор (боғлиқ) шахслар ўртасидаги битимларда нархни шакллантириш бўйича фаолият
. Трансферт нархларнинг белгиланиши солиқ тўловчи учун компаниялар гуруҳининг умумий фойдасини пасайтирилган солиқ ставкасидан фойдаланувчи юридик шахслар фойдасига қайта тақсимлаш имкониятини беради. Яъни ушбу усул тўланадиган солиқ суммасини камайтириш имкониятини беради.
Трансферт нархларни белгилашда (ТНБ) солиқ назорати солиқ органлари томонидан назорат қилинадиган битимларга нисбатан солиқлар ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишининг тўлиқлигини текшириш учун амалга оширилади.

Bizning Facebook
Telegram kanali @uz_buxgalter