УФдаги улушни сотишда ЭҲФни расмийлаштириш зарурми

preview

Ташкилот бошқа юридик шахснинг УФдаги улушини сотиб олади. УФ улушининг бир қисми юридик шахсдан (50%), иккинчи қисми эса жисмоний шахсдан сотиб олинган. Иккала битим ҳам номинал қийматда амалга оширилган. Улушни сотувчи юридик шахс номинал бўйича сотув суммасига ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керакми? Жисмоний шахс билан тузилган битим бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси етарлими?

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Мутахассисларга ўз саволингизни беринг ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тўлиқ жавоблар базасидан фойдаланинг – бунинг учун Бухгалтер Buxgalter Proга киришни расмийлаштиринг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

– Юридик шахснинг УФ (УК) да иштирок этиш улуши солиқ солиш мақсадида товар деб эътироф этилади .

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар СКнинг 47-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишлари шарт. Ҳисобварақ-фактура, одатда, электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади .

Бошқа юридик шахснинг УФдаги улушини реализация қилувчи юридик шахс ЭҲФни   ҚҚСсиз расмийлаштиради .

Жисмоний шахс ЭҲФни расмийлаштирмайди. Улушни топшириш қонун ҳужжатларида ва битим шартларида назарда тутилган ҳужжатлар (масалан, улуш олди-сотди шартномаси ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси) билан расмийлаштирилади.

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text215454_ufdagi_ulushni_sotishda_ehfni_rasmiylashtirish_zarurmi