1 июлдан киритиладиган ўзгартиришларга олдиндан тайёрланинг:
Сиз (умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъект) 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган бўлсангиз, ўтиш санасидан бошлаб сизнинг назорат-касса техникангиз томонидан чиқариладиган барча чеклар 6 фоизлик солиқ ставкасини ўз ичига олиши шарт.
Бу ҳолатни ўтказиб юбормаслик муҳим, чунки бу қисмда нотўғри созламалар ўрнатилган касса ҚҚС ставкасининг номувофиқлиги хатосини бериб, кассирларингизга бундай чекларни чиқаришга йўл қўймайди.
Buxgalter.uz илтимосига кўра, зарур ҳаракатлар тартибини «GAROV TARAQQIYOT NКМ» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтириб берди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
– Эслатиб ўтаман: НКТ чеклари мажбурий тартибда, бошқалардан ташқари қуйидагиларни ҳам ўз ичига олиши шарт
:
1) ҚҚС ставкаси тўғрисидаги маълумот – уни товар тўғрисидаги маълумот билан бирга кўрсатиш лозим;
2) ушбу товар қийматидан ҳисобланган ҚҚС суммаси – у кўрсатилган ставкадан келиб чиққан ҳолда НКТ томонидан автоматик равишда ҳисобланади;
3) Чек якунига ҚҚС – уни ҳам НКТ автоматик равишда, чекдаги барча товарлардан олинган ҚҚСни қўшиш орқали ҳисоблайди.
Шунга кўра, соддалаштирилган ҚҚСга ўтиш санасидан бошлаб чиқариладиган барча чеклар тўғри солиқ ставкасини – 6 фоизни ўз ичига олиши шарт.
Бунинг учун аввал ТХКМга мурожаат қилинг ва онлайн-НКТ ёки виртуал касса орқали дастурни янгиланг.
Сўнгра онлайн-НКТ ёки виртуал касса созламаларида ҳамда унинг товарлар ва хизматлар базасида ҚҚСнинг янги ставкасини (6 фоиз) ўрнатинг.
Шунингдек, буни ТХКМнинг техник мутахассиси бажаришини сўрашингиз мумкин. Бироқ, шуни эътиборга олингки, НКМда ҚҚС ставкасини белгилаш, айниқса, у ерда солиқ ставкасини кўрсатган ҳолда товар ва хизматлар базасини дастурлаш ТХКМ мутахассисининг вазифасига кирмайди, чунки бу НКМ эгасининг тижорат сири ҳисобланади. Аммо жуда бўлмаганда – ёрдам сўраб мурожаат қилиш мумкин.
Кейин – назорат чекини тайёрланг ва «ҚҚС 6 фоиз» кўрсатилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
Эътибор беринг
Назорат-касса техникасига энди сиз танлаган ставка (6 фоиз) ҳақида маълумот автоматик равишда келади.
Шунинг учун, агар сиз дастурни янгилаган бўлсангиз, аммо тўғри ставкани дастурламаган бўлсангиз, солиқ органларининг талабига кўра сизнинг онлайн-НКТ ҚҚС ставкаси номувофиқлиги хатосини беради ва у тузатилгунга қадар чекни шакллантиришга имкон бермайди.
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()