1 июлдан киритиладиган ўзгартиришларга олдиндан тайёрланинг:
Ўзбекистонда аллақачон хорижий корхонага (МЧЖ) эга бўлган хорижий таъсисчи яна битта МЧЖни рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда. Иккинчи корхонани ташкил этиш харажатларини биринчи корхона ҳисобидан тўлашни режалаштирмоқда. Бу вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бундай харажатларни биринчи МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қиламиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
– Агар хорижий корхона (1-сонли МЧЖ) 2-сонли МЧЖни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ давлат божлари, нотариус, таржимон, маслаҳатчи хизматлари ва бошқа харажатларни тўласа, унинг (1-сонли МЧЖ) учун бундай харажатлар ўз фаолияти ва даромад олиши билан боғлиқ эмас. Шунинг учун улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда
1-МЧЖдан чегириб ташланмайди.
Ушбу тўловларни 1-сон МЧЖ харажатларига киритишда Дт 9430 – Кт 5110 ўтказмасини амалга ошириш лозим.
Агар кейинчалик бу харажатларни қоплаш кўзда тутилмаса, муассиснинг беғараз молиялаштирилиши вужудга келади. Бу солиқ агентида (1-сонли МЧЖ) ЖШДС ёки норезидентнинг даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатларига олиб келади
.
Муассиснинг 1-сонли МЧЖ олдидаги қарзи, масалан, қарз бериш каби тўловларни расмийлаштириш тўғрироқ бўлади. Бундай ҳолда, 1-сонли МЧЖнинг бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади: Дт 5830 – Кт 5110.
![]()