20 июль

preview

 

• 2026 йил июнь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 273-м. 1-4-қ.);

 

• Солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил июнь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 273-м. 1, 2-қ.):

– чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки билан боғлиқ операциялар, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).

Солиқ агентлари – ҚҚСни тўламайдиганлар ҳисоботларни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• 2026 йилнинг II чораги учун фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш ҳисоб-китобини тақдим этиш (СК 339-м. 5-қ., СК 340-м.).

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, матлубот кооперативларидан ташқари, фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини фақат солиқ даври (календарь йили) якунлари бўйича тақдим этадилар. Агар ўтган солиқ даври якунларига кўра солиқ тўловчида жами даромад мавжуд бўлмаса, солиқ ҳисоботини тақдим этиш шарт эмас (СК 339-м. 6-қ.).

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар солиқ ҳисоботини тақдим этадилар ва фойда солиғини йилига бир марта – ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўлайдилар (СК 480-м.);

 

• 2026 йил июль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан солиқнинг йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида (СК 448-м. 3-қ.).

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар , шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил июнь ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи суммалари бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);

 

• Жисмоний шахсларга электрон шаклда хизмат кўрсатувчи хорижий юридик шахслар томонидан 2026 йилнинг II чораги учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 280-м., СК 281-м.).

Чет эл юридик шахслари томонидан юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритувчи норезидентларга электрон хизматлар кўрсатилганда, бундай хизматларни сотиб олувчи солиқ агентлари ҚҚС тўлайдилар ва ҳисобот тақдим этадилар (СК 278-м. 4-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил июнь ойи учун дивидендлар ва фоизлар солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш (СК 345-м. 5-қ.).

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2026 йил июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш (СК 454-м. 3-4-қ.);

 

• 2026 йилнинг II чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғини тўлаш ва ҳисобот топшириш (солиқ базаси – рента даромади мавжуд бўлган тақдирда) (СК 454-7-м.).

Рента зарари мавжуд бўлган тақдирда ҳисобот йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади;

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил июнь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚ 1-сон илованинг 38-1 б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2026 йил июнь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 15 июль (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1- илованинг 38-1 б., СК 470-м. 3-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text215950_20_iyul2