Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини (лойиҳа IDси: 10302) жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Муҳокамада 2026 йил 21 июлга қадар – regulation.adliya.uz порталидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида.
Керакли тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола кўрсатилган ёки таҳририятнинг ёзма рухсати бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳозирча гап фақат заргарлик буюмлари ҳамда қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини ишга тушириш ҳақида кетмоқда. Уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом ишлаб чиқилган.
Тажриба-синовда иштирок этувчи корхоналар рўйхатида 4 та юридик шахс кўрсатилган (2-илова). Қолган тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий равишда қўшилишлари мумкин: бунинг учун «CRPT TURON» МЧЖни хабардор қилиш ва «Asl belgisi» тизимида рўйхатдан ўтиш лозим. Тажриба-синов лойиҳасидан чиқиш ҳам мумкин – бунинг учун иштирокчининг шахсий кабинети орқали чиқариб ташлаш ҳақида ариза берилади, оператор уни 5 иш куни ичида тасдиқлаши шарт.
ВМҚ лойиҳасида қандай муддатлар кўрсатилган
Агар лойиҳа ҳозирги кўринишда тасдиқланса, реал мажбурий маркировка бизнесга яна тахминан 2,5 йил давомида дахл қилмайди:
|
Босқич |
Амалга ошириш муддати |
|
Тажриба-синов лойиҳаси (ихтиёрий) |
2027 йил 30 декабрга қадар |
|
Жорий этиш тартиби бўйича НҲҲ ишлаб чиқиш |
2028 йил 1 июлга қадар |
|
Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун мажбурий рақамли маркировканинг бошланиши |
2029 йил 1 январдан |
|
Чакана савдо учун мажбурий рақамли маркировканинг бошланиши |
2029 йил 1 апрелдан |
Заргарлик буюмлари ҳамда қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун жорий этиш муддатлари кўрсатилмаган.
Бу қандай ишлайди
ВМҚ лойиҳасига кўра, заргарлик буюмларини мажбурий рақамли маркировкалаш механизми Ўзбекистонда маркировкаланиши лозим бўлган бошқа товарлар учун амал қилаётган тартибга ўхшашдир:
- оператор – «CRPT TURON» МЧЖ;
- маркировка ва товар айланмаси ҳақидаги барча маълумотлар «Asl belgisi» тизимида тўпланади ва у Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси тизими билан интеграция қилинади;
- ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи оператордан маркировка кодларини буюртма қилади. Тажриба-синов даврида улар бепул берилади;
- маркировкалаш учун ускуна ва дастурий таъминотни иштирокчилар ўз ҳисобидан сотиб оладилар;
- ишлаб чиқарувчи кодларни ишлаб чиқариш линиясида, импорт қилувчи эса – буюмларни республикага олиб киргунга қадар (тайёрловчининг линиясида ёки Ўзбекистон божхона ҳудудида) туширади;
- чакана сотишда иштирокчи кодни сканер қилади, маҳсулот коди ва унинг идентификация коди ҳақидаги маълумотлар касса чекига тушади. Фискал маълумотлар оператори реал вақт режимида ушбу маълумотларни «Asl belgisi» тизимига узатади;
- харидорлар операторнинг бепул иловаси орқали буюмнинг келиб чиқишини текширишлари мумкин.
Тажриба-синов лойиҳаси даврида маркировка талабларини бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмайди.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
![]()