Моддий ёрдамга ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилмаганда

preview

Корхона ишчисининг ўгай отаси вафот этган. Ўгай ота ходимнинг онаси билан қайд этилган никоҳда бўлган, бироқ ходимнинг ўгай ота томонидан фарзандликка олиниши расмийлаштирилмаган.

Бу ҳолда моддий ёрдамни СКнинг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда тўлаш мумкинми? Ота ходимнинг оила аъзоси ҳисобланадими? Агар ушбу имтиёзни қўллаш мумкин бўлмаса, ушбу тўловга ЖШДС солинмаслиги учун бошқа асос борми?

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди (ACCA DipIFR, CAP сертификатларига эга):

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

– Ходимга унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммаларига МҲТЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган миқдорда ЖШДС солинмайди .

Солиқ қонунчилигида «оила аъзоси» тушунчасига таъриф берилмаган. Оила кодексига мурожаат қиламиз:

«5-модда. Оила тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинадиган муносабатлар

Оила тўғрисидаги қонунчилик никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши (тугаши)* ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.»

Ходимингизни фарзандликка олмаган ўгай ота унинг оила аъзоси эмас. Сиз унинг вафоти муносабати билан моддий ёрдам беришингиз мумкин, лекин СКнинг 378-моддаси 1-банди бўйича ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашга ҳақли эмассиз. Солиқ қонунчилиги бундай ҳолат учун бошқа имтиёзларни назарда тутмайди.

Бундай моддий ёрдам тўлашнинг солиқ оқибатлари ҳақида батафсил маълумотни «Жавоб берамиз» хизматининг савол-жавоблар базасидаги тўлиқ жавобдан ўқинг > > >

Эътибор беринг

Buxgalter Pro га кириш имконияти билан сиз қуйидагиларга эга бўласиз:

– «Жавоб берамиз» номли савол-жавобларнинг бутун базасидан фойдаланиш имконияти;

– вазиятингиз бўйича мутахассислардан жавоб олиш имконияти;

– Norma Ўқув маркази курсларида вебинарлар ва чегирмалардан фойдаланиш имконияти.

 

Buxgalter Pro нима > > >

Бонус дастури ҳақида батафсил > > >

Синов рухсатномасини расмийлаштириш > > >

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text216088_moddiy_erdamga_jshds_buyicha_imtiez_qullanilmaganda