Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
Директорга қўнғироқ қилиб, тўланган фойда солиғининг ярмини – қайтариладиган сумманинг 20 фоизи эвазига қайтариб беришни ваъда қилишди. Ушбу жозибадор таклифнинг замирида нима ётганини «Аркад Audit» аутсорсинг компанияси раҳбари, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА тушунтириб берди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Компаниялардан бирининг раҳбари вазият билан бўлишди: унга қўнғироқ қилиб, фойда солиғини икки баравар камайтиришни таклиф қилишган. Шу билан бир вақтда унинг Teлеграм чатига ушбу корхонанинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот кўрсаткичлари, ҳисобланган солиқ ва салмоқли тежамкорлик акс этган ҳужжат юборилди. Ижрочи «тўлиқ юридик жавобгарлик»ни ваъда қилиб, ўз хизмати учун қайтарилган маблағнинг 20 фоизини сўрайди.
Бунинг замирида нима ётибди
Агар «тежамкорлик» солиқ суммасининг роппа-роса ярмига тенг бўлса – гап СК 337-моддаси 7-қисмига биноан фойда солиғининг пасайтирилган ставкаси тарзидаги имтиёз ҳақида кетаётгани тушунарли:
2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар (бундан айрим солиқ тўловчилар мустасно) солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга – жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти ушбу солиқ даврларида жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаса, ҳақли.
Ҳақиқатан – ушбу корхонанинг айланмалари умумбелгиланган 15 фоизлик ўрнига 7,5 фоизлик ставкани қўллаш имконини беради.
Яъни, воситачи ҳеч қандай «мақбуллаштириш»ни ихтиро қилаётгани йўқ. У шунчаки компаниянинг пасайтирилган ставкага бўлган қонуний ҳуқуқи борлигини, бироқ уни қўлламаганлигини аниқлаган, холос.
Амалиётимизда бухгалтерлар баъзан имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлдан бой беришади. Гап малакада эмас: қонунчилик жуда тез-тез ўзгариб туради ва кундалик вазифалар орасида имтиёзлар эътибордан четда қолиши мумкин.
Нима қилиш керак
СК 337-моддаси 7-қисми компаниянгизга нисбатан қўлланилиши мумкинлигини таҳлил қилинг. Эҳтимол, корхонангиз аллақачон 7,5 фоизлик ставкага бўлган ҳуқуққа эгадир – ва бунинг учун воситачига ҳақ тўлаш шарт эмас.
Эътибор беринг
Пасайтирилган ставкани ҳар доим ҳам қўллаб бўлмайди – ҳатто айланмалар расман мос келса ҳам, 7,5 фоизлик ставкага бўлган ҳуқуқ юзага келмаслиги мумкин.
Айнан қайси ҳолларда шундай бўлиши ва ставкани қўллаш учун кўрсаткични қандай тўғри аниқлаш ҳақида – тавсиямизда ўқинг.
Агар сиз имтиёздан ҳозир фойдаланмоқчи бўлсангиз ёки керакли солиқ даври ўтиб кетганини аниқлаган бўлсангиз – биз пасайтирилган ставкани қўллаш бўйича қадамма-қадам йўриқномани тайёрладик, шу жумладан, ҳисоботлар топшириб бўлинган ҳолларда нима қилиш кераклигини ҳам тушунтирдик.
Маълумот учун
2026 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан фойда солиғини тўлашга биринчи марта ўтган шахслар учун алоҳида тартиб назарда тутилган. Улар солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида фойда солиғини тўлашдан (бундан дивидендлар ва фоизли даромадлар мустасно) озод қилинади.
Мазкур тартиб қайта ташкил этилган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди. Мавзу ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.
![]()