Реклама акцияси доирасида автомобилни сотишни қандай расмийлаштириш мумкин

preview

«Биз автотранспорт воситаларини сотамиз. Юридик шахсдан кейинчалик ютуқли ўйин ғолибларига соврин сифатида топшириш учун 3 та автомобиль сотиб олиш бўйича сўров келиб тушди. Биз битим уч томонлама шартнома билан расмийлаштирилишини режалаштирмоқдамиз: реклама акцияси ташкилотчиси автомобиллар қийматини тўлайди, автомобилга эгалик ҳуқуқи эса бевосита акция ғолибларига расмийлаштирилади. Транспорт воситаси учун ҳисобварақ-маълумотнома акция ғолиби бўлган харидор номига, ЭҲФ эса реклама акциясини ташкил этган тўловчи –юридик шахс номига расмийлаштирилади.

Бундай вазиятда акция ғолибига ҳисобварақ-маълумотнома ва реклама акцияси ташкилотчисига ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши тўғрими?»

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари, солиқ маслаҳатчиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА (ACCA DipIFR, CAP сертификатига эга) ва юрисконсульт Нурали НУРМУҲАМЕДОВ жавоб беришди:

Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

– Ғолибга ҳисоб-маълумотномани, реклама акцияси ташкилотчисига эса ЭҲФни расмийлаштириш қонунчилик талабларига мувофиқ эмас.

Товарлар, хизматларни реализация қилишда юридик шахслар, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар ушбу товарлар (хизматлар) харидорларига ЭҲФ тақдим этишлари шарт .

Сизнинг вазиятингизда автомобиль харидори реклама акцияси ғолиби ҳисобланади, чунки айнан у автомобилга эгалик ҳуқуқини қўлга киритади. Реклама акцияси ташкилотчиси харидор эмас, фақат учинчи шахс учун автомобиль нархини тўлайди. Бинобарин, ЭҲФ реклама акцияси ғолиби номига расмийлаштирилиши лозим.

Электрон ҳисобварақ-маълумотнома - автомототранспорт воситасини сотиб олишнинг қонунийлигини тасдиқловчи, уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи, ишлаб чиқарувчи, дистрибьюторлик ёки дилерлик ташкилоти томонидан бериладиган қатъий ҳисобда турадиган электрон расмий ҳужжат. У автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларга киради  .

Шундай қилиб, ЭҲФ ҳам, ҳисоб-маълумотнома ҳам битта шахсга –  сизнинг вазиятингизда реклама акцияси ғолиби бўлган автомобиль харидорининг номига расмийлаштирилиши керак.

Бундай вазиятда уч томонлама шартномада нималарни назарда тутиш, ташкилотчининг харажатларини қандай тасдиқлаш ва агар ЭҲФни барибир унинг номига расмийлаштириш керак бўлса, нима қилиш кераклиги ҳақида мутахассисларнинг тўлиқ жавобида ўқинг > > >

 

 

Товарларни ҳисобга олиш Товарларни ҳисобга олиш Товарларни ҳисобга олиш /uz/publish/doc/text216335_reklama_akciyasi_doirasida_avtomobilni_sotishni_qanday_rasmiylashtirish_mumkin