Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
17 август
• 2026 йил июль ойи учун ШЖБПҲга реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлаш (Низом 6, 9-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон.);
• 2026 йил июль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ҳамда тўлаш.
ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).
Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмасдан тўланади (СК 407-м. 4–5-қ.);
• солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил июль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.);
• солиқ агентлари томонидан 2026 йил июль ойи учун ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари бўйича БҲМнинг 12 000 бараваригача бўлган миқдорда ҳисобот тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (СК 470-м. 3–5-қ.);
• Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил июль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (Низом 38-1- б., 23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-сон илова., СК 470-м. 3-қ.).