Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
«Ходим иш берувчига 14 июлдан бошлаб II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисида тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномасини тақдим этди.
ЖШДС бўйича имтиёзга бўлган ҳуқуқ қайси санадан юзага келади? Июль ойи учун иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда имтиёз қўлланиладими?»
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси, солиқ маслаҳатчиси Дилором САИДОВА жавоб берди:
Материал – «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қиляпмиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва бутун тайёр жавоблар базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro дан фойдаланиш имкониятини расмийлаштиринг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга манбага фаол ҳавола мавжуд бўлган ёки таҳририятнинг ёзма рухсати олинган тақдирдагина йўл қўйилади.
– Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг (бундан Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахслар мустасно) даромадлари қисман – бундай даромадлар олинган ҳар бир ой учун МҲЭКМнинг 3 баравари миқдорида солиқ солишдан озод қилинади
.
Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида юзага келган тақдирда, имтиёз солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ юзага келган пайтдан эътиборан қўлланилади
.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромад олинганда бундай даромаднинг олинган санаси деб, солиқ тўловчига меҳнат шартномаси (контракти) асосида меҳнат мажбуриятларини бажарганлиги учун, унга даромадлар ҳисобланган ойнинг охирги куни ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган иш қидириш даврига компенсация тўланган сана эътироф этилади
.
Шу тариқа, июль ойи учун иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда имтиёз қўлланилади. Экспертнинг тўлиқ жавобини ҳавола бўйича ўқинг >>>
Buxgalter.uz тавсия этади
«Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш керак» тавсиясида ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда даромаддан МҲЭКМнинг 3 баравари миқдоридаги чегирмани қандай қўллашни кўрсатувчи яққол мисол келтирилган.
![]()