Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
10 сентябрь
• 2026 йил август ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 292–293-м.);
• Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ва инвестиция воситачилари томонидан 2026 йил август ойи учун рўйхатга олинган акциялар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 133-м. 12-қ.);
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил сентябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил сентябрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланиши (СК 432-м. 1-қ.).
• 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун 2026 йил август ойида Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун ариза тақдим этиш (Низом 45–46-б. 14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1-сон илова.).
16 ёшгача ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ойига бир қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди (МК 399-м.).