21 сентябрь

preview

 

• 2026 йил август ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш, шу жумладан соддалаштирилган 6 фоизлик ҚҚС бўйича (СК 273-м. 1–4-қ.);

 

• солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил август ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (СК 273-м. 1, 2-қ.):

– чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки билан боғлиқ операциялар, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).

Солиқ агентлари – ҚҚСни тўламайдиганлар ҳисоботларни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш:

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан – 2026 йил сентябрь ойи учун солиқнинг йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 448-м. 3-қ.);

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – 2026 йил III чорак учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш;

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил III чорак учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.);

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил III чорак учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).

Айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар бўнак тўловларини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар (СК 417-м. 6-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил август ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи суммалари бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (СК 355-м. 1-қ.).

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 2-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил август ойи учун дивидендлар ва фоизлар солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш (СК 345-м. 5-қ.).

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2026 йил август ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш (СК 454-м. 3–4-қ.);

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил август ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (Низом 38-1-б., 23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова., СК 273-м. 1-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text217088_21_sentyabr