Фермер хўжаликлари бепул бухгалтерия хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди

preview

Адлия вазирлиги «Солиқ-сервис» АЖ томонидан фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни (11.08.2026 й. АВ рўйхат рақами 3921-сон) давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат хўжаликлар раҳбарлари ва бухгалтерлари учун муҳимдир, улар ҳисобни мустақил юритиш ёки уни топшириш тўғрисида қарор қабул қиладилар.

Қайси хўжаликларга бепул, қайсиларига пуллик шартнома асосида хизмат кўрсатилиши, хизмат кўрсатишга нималар кириши ва унга қандай уланиш ҳақида buxgalter.uz саҳифасида «Norma» мутахассиси Олег ЦОЙ сўзлаб беради.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Кимларга бепул хизмат кўрсатилади

«Солиқ-сервис» АЖнинг туман (шаҳар) бўлимлари бухгалтерия ҳисобини юритади ва ҳисоботларни тузади. Хўжаликка масъул ходим – бухгалтер бириктирилади. Қуйидаги хўжаликларга бепул хизмат кўрсатилади:

  • пахта ва ғалла етиштирувчи хўжаликларга – бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузишда;
  • янги ташкил этилган хўжаликларга – дастлабки 6 ой учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни тақдим этишда (ўз хоҳишига кўра);
  • ёшлар раҳбарлигидаги янги ташкил этилган хўжаликларга – 2 йил давомида.

Қолган фермер хўжаликларига пуллик шартнома асосида хизмат кўрсатилади.

Тавсия

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига Ўзбекистонда белгиланган барча бухгалтерия ҳисоби қоидалари тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилади. Фермер хўжаликлари бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини қўллаши мумкин, уни ташкил этиш тартиби махсус Низом билан белгиланади.

Батафсил маълумотни «Ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари ва қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари ва бухгалтерия ҳисобинин хусусиятлари» тавсиясидан олишингиз мумкин.

Демо рухсатини олиш

 

Хизматга нималар киради

Ҳудудий бўлимлар қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  • бухгалтерия ҳисобини юритиш – ҳисоб сиёсатини тузиш ёки таҳлил қилиш, активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш;
  • иш ҳақи, бўнаклар, ЖШДС, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар, ижтимоий солиқ, ушлаб қолишларни ҳисоблаш, қайдномалар ва ҳисоб-китоб варақаларини шакллантириш;
  • солиқ ҳисоби – солиқ солиш объектларини аниқлаш, солиқларни ҳисоблаш, солиқ органлари билан солиштириш, тўлов муддатларини белгилаш;
  • солиқ, молиявий ва статистик ҳисоботларни тайёрлаш;
  • активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда иштирок этиш.

Иккита чекловни ҳисобга олинг. Солиқлар шартнома тузилган ҳисобот давридан бошлаб ҳисобланади, ўтган даврлар хўжаликда қолади. Банк ҳисобварақларидаги пулларни раҳбар тасарруф этади: бўлим фақат тўлов ҳужжатларини тайёрлашга ёрдам беради.

 

Хизматга қандай уланиш мумкин

Раҳбар ЭРИ билан тасдиқланган электрон аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси орқали юборади. «Солиқ-сервис» АЖ уни 1 иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказади ва шу куннинг ўзида хўжалик жойлашган жойдаги бўлимга топширади. Аризани, шартномани кўриб чиқиш ва бухгалтерни бириктириш учун – 3 иш куни ажратилади.

Тавсия

Қишлоқ хўжалиги корхоналари тўлайдиган солиқларнинг тўлиқ таҳлили Buxgalter Pro нинг «Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар» тавсиясида келтирилган.

Демо рухсатини олиш

 

 

 

Бошқа тармоқлар Бошқа тармоқлар Бошқа тармоқлар /uz/publish/doc/text217573_fermer_hujaliklari_bepul_buhgalteriya_hizmatidan_foydalanish_huquqiga_ega_buldi