Пенсия тайинлаш ва ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлаш қоидалари қандай ўзгармоқда

preview

Президентнинг 28.09.2026 йилдаги №ПҚ-355-сон қарори 2027 йил 1 январга қадар давлат пенсия хизматларини тўлиқ проактив ва интерактив форматларга ўтказишни назарда тутади. Ҳужжат Пенсия жамғармаси билан ўзаро ҳамкорликнинг янги рақамли механизмларини ва фуқароларнинг меҳнат стажини тўплаш учун ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлаш тартибини жорий этади.

Рақамли технологияларни жорий этган ҳолда пенсия тизимидаги ишлар қандай ташкил этилиши ҳақида buxgalter.uz сайтидаги шарҳда маълумот берилган.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Пенсия таъминоти тизимидаги ўзгаришлар

1. 2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади.
2. Проактив хизматлар жорий этилмоқда (фуқаролардан алоҳида мурожаат талаб қилинмайди):

  • 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб – корхонанинг қисқариши ёки тугатилиши сабабли ишсиз деб топилган шахсларга ёшга доир пенсияни муддатидан 2 йил олдин тайинлаш;
  • 2027 йил 1 январдан бошлаб – боқувчисини йўқотганлик пенсиясини расмийлаштириш.

Бунда фуқаролар проактив шаклда тайинланган пенсиялардан воз кечишга ҳақли.

3. Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат беришингиз мумкин:

  • имтиёзли пенсия тайинлаш (2026 йил 1 ноябрдан);
  • архив ёки ташкилотлар томонидан тақдим этилган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча электрон маълумотлар асосида пенсиянинг бошқа турига ўтказиш, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш  (2026 йил 1 декабрдан бошлаб);
  • пенсия тўловларини нақд пулга ўтказиш, тўхтатиб турилган пенсия тўловини тиклаш, пенсия суммасидан ушлаб қолиш тўғрисидаги маълумотларни олиш (тегишли ҳужжатлар асосида), ҳисобланган пенсия, ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлаш, яшаш жойи ўзгарганлиги сабабли пенсия ишини ҳисобга қўйиш (2027 йил 1 январдан бошлаб).

Ҳужжат ўқиш, меҳнат фаолияти ва хизмат даврларини, архивларга сўровларни автоматик равишда ҳисобга олиш, шунингдек, фуқароларни пенсия ёшига етишдан бир йил олдин олдиндан огоҳлантириш учун «Mening pensiyam» онлайн хизматини ишга туширишни назарда тутади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб пенсионерлар банк карталарини масофадан туриб биометрик идентификация (Face-ID) орқали очишлари мумкин бўлади.

Тавсия

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий бадалларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мажбурияти иш берувчининг иш жойи ходим учун асосий, ўриндошлик асосида ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бўлишидан қатъи назар, унинг зиммасига юклатилади.

«ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак» тавсиясида оддий ва имтиёзли ҳолатлар учун ҳисоб-китобларнинг тайёр мисоллари, мажбурий ва ихтиёрий бадаллар бўйича бухгалтерия ёзувлари, шунингдек my.soliq.uz сайтида тўловни шакллантириш ва реестрни nps.xb.uz орқали юбориш бўйича босқичма-босқич йўриқнома келтирилган.

Демо рухсатини олиш

 

«Ўзархив» агентлигига 2027 йил 1 апрелга қадар тугатилган корхона ва ташкилотларнинг архивга топширилмаган бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини (иш ҳақини ҳисоблаш дафтарлари, ишга қабул қилиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги буйруқлар) истисно тариқасида бепул асосда қабул қилиш топширилди.

 

Ижтимоий солиқни тўлашга янгича ёндашув

Қабул қилинган қарор ихтиёрий тўловлар орқали стажни шакллантириш тартибига тааллуқли:

  • 2026 йил 1 октябрдан бошлаб, агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлаётган шахслар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун белгиланган миқдорда – йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўласа, уларга бир йиллик иш стажи автоматик равишда ҳисобга олинади;
  • 2027 йил 1 январдан расмий даромадга эга бўлган фуқароларга ўз оиласининг ишламайдиган аъзоларига меҳнат стажини тўплаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 фоизи миқдорида ҳар ойда ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади.

Тавсия

Жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва меҳнат стажи ва келгусида пенсия олиш учун йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахс ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 бараваридан ортиқ ижтимоий солиқ тўлашга ҳақлими ва бу унинг пенсияси миқдорига таъсир қиладими?

«Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар» тавсиясида мутахассислар жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқ ставкалари ва тўлов муддатларини жадвалга жамлаган, ўзини ўзи банд қилган шахснинг пенсиясини ҳисоблаш учун даромад миқдорини тўланган ижтимоий солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда қандай аниқлашни тушунтирган ва турли вазиятларда уни тўлашга мисоллар келтирган.

Демо рухсатини олиш

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text217589_pensiya_tayinlash_va_ijtimoiy_soliqni_ihtieriy_tulash_qoidalari_qanday_uzgarmoqda