Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди

preview

Маркировкаланган товарни сотишда сотувчи рақамли маркировка кодини онлайн-НКТ чекида акс эттириши керак. Шундагина «Asl belgisi» тизими товарни якуний истеъмолчига сотилган деб рўйхатдан ўтказади. Охирги бир йил ичида қоидалар сезиларли даражада ўзгарди. Энди касса, агар у онлайн режимда бўлса, кассирнинг хатоларини олдини олиш учун кодсиз, такрорий кодли ва муддати ўтган товар учун чекни автоматик равишда блоклайди. Умумий овқатланиш корхоналари ва меҳмонхоналар давлатдан жуда катта ёрдам олди, жумладан, уларга маркировкаланган товарлар билан ишлаш қоидалари бўйича имтиёзлар берилди.

Бу кимга ва нимага тегишлилигини «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтиради.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликлар ва мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Маркировка кодини ким сканерлаши шарт

Мажбурият Маҳсулотларни идентификациялаш ва уларнинг айланмасини кузатиш воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларида мустаҳкамлаб қўйилган . У чакана савдога, шу жумладан дорихоналарга ҳамда умумий овқатланиш корхона ва меҳмонхоналардан ташқари хизмат кўрсатиш соҳаларига татбиқ этилади. Тўлов усули муҳим эмас: нақд пул, банк картаси, QR-код ёки уларнинг комбинацияси. Data Matrix коди кассага уланган қурилма томонидан қадоқдан ўқилади. Маркетплейслар ҳам якуний истеъмолчига сотишда худди шундай мажбуриятга эга.

Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш Солиқ кодексининг 227-1-моддаси билан жазоланади.

 

Касса энди нимани ўтказиб юбормайди

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб чек фақат маркировка коди киритилгандан сўнг шакллантирилади, такроран ишлатилган код эса касса томонидан қабул қилинмайди .

2026 йил 1 мартдан бошлаб НКТ яроқлилик муддати ўтган товарларга чек чоп этмайди .

Чекни шакллантириш пайтида касса онлайн режимда бўлиши керак. Агар у офлайн режимда ишласа ёки сиз хатони бекор қилсангиз, сиз фақат кассанинг хатони олдини олишдаги ёрдамини рад этган бўласиз, аммо қоидабузарлик учун жавобгарлик сизнинг корхонангиз зиммасида эканлигини унутманг.

Амалиётда кассирлар «Маркировка коди МХИКга мувофиқ эмас» хатосига дуч келишади. Улар Data Matrix билан бирга штрих-кодни сканерлаш керакми ёки йўқми, маркировка белгисини қандай акс эттириш ва код муомалага қайтиши учун қайтариб беришни қандай расмийлаштириш кераклигига шубҳа қилишади.

Тавсия

«Маркировкаланган товарларнинг сотилиши онлайн-НКТ чекларида қандай акс эттирилади» тавсиясида НКТни маркировкалаш учун созлаш ва кодни сотув, қайтариш ва бўнак чекларида акс эттириш таҳлил қилинган. Ўша ерда МХИКга номувофиқлик хатосидан тортиб чекдаги маркировка белгисигача ечимлар билан 3 та амалий вазият келтирилган.

Демо рухсатитни олиш

 

Умумий овқатланиш корхоналари, меҳмонхоналар ва қуйиб сотиш

2026 йил 1 июндан бошлаб умумий овқатланиш корхналари ва меҳмонхоналарда алкоголь, пиво, тамаки, сув ва салқин ичимликлар учун кодлар товарни етказиб берувчидан сотиб олишда якуний истеъмол учун реализация қилинган деб эътироф этилади  .

Етказиб бериш билан сотиш учун расмий схема йўқ, фақат ҳисоб-китоб дастурларидан фойдаланиш талаблари мавжуд. Энди умумий овқатланиш ва меҳмонхоналар қуйиб сотишда кодларни ҳисобдан чиқаришнинг тасдиқланган механизмидан фойдаланмасдан ишлаши мумкин. Бироқ, солиқ органларининг рухсати бўлмаган ёки у қайтариб олинган умумий овқатланиш корхоналари ёки барга эга чакана савдо дўконлари учун бу механизм мажбурий ҳисобланади!

Қуйиб сотиш схемаси бир неча босқичдан иборат: солиқ идорасига ариза беришдан тортиб, махсус маркировкани ҳисобдан чиқариш чеклари ва сотув чекларидаги махсус ўлчов бирликларигача. Ҳар қандай босқичдаги хато товар сифатида ҳисобдан чиқарилган кодлар ва сотилган ҳажм ўртасидаги фарқни беради.

Тавсия

«Маркировкаланган товарларнинг сотилиши Онлайн-НКТ чекларида қандай акс эттирилади» тавсиясида Солиқ қўмитаси тавсиясига кўра 7 босқичли қуйиб сотиш схемасида мавжуд: my.soliq.uz сайтида ариза беришдан тортиб, нолли бўнак чеки ва миллилитрлардаги чекгача маълумот олишингиз мумкин. Виртуал кассани созлаш мисоли ҳам ўша ерда келтирилган.

Демо рухсатини олиш

 

Асосийси: маркировка коди чекка тушиши ва касса онлайн бўлиши керак. Умумий овқатланиш корхоналари ва меҳмонхоналар учун 2026 йил 1 июндан бошлаб маркировкаланган товарлар билан ишлаш қоидалари соддалашди, қуйиб сотиш ҳали ҳам рухсатнома ва НКТни созлашни талаб қилади.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text217805_onlayn-nkt_chekida_belgilangan_tovar_2026_yilda_sotuvchilar_uchun_nimalar_uzgardi