Банк ҳисобварақларини очиш қоидаларида нималар ўзгармоқда

preview

Ўзбекистон Марказий банки банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибини янгилади. Тузатишлар (20.10.2026 АВ рўйхат рақами 3420-3-сон) янги ҳужжатлар ҳисобига мижозларни идентификация қилишни соддалаштиради ҳамда банкларнинг санация ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан ўтаётган компаниялар билан ишлаш алгоритмини ўзгартиради.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликлар ва мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Мижозлар учун тартиб-қоидаларни соддалаштириш

Банк билан ишлашда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида хорижга чиқиш биометрик паспортининг қўшилиши мамлакат ичида ёки ташқарисида чет эл паспортларидан фаол фойдаланадиган фуқароларнинг узоқ йиллик муаммосини ҳал қилади. Энди банклар шу асосда ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

 

Инқирозга қарши молия бошқарувининг янги алгоритми

Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 38-бандига киритилаётган ўзгартиришлар қарздор компаниялар билан ишлаш тартибини ўзгартирмоқда:

  • махсус баланс ҳисобварақлари (22660, 22662, 22664) очилган пайтдан бошлаб асосий ва иккиламчи ҳисобварақлар бўйича харажат операциялари тўхтатилади;
  • мижознинг асосий ҳисобварағига тақдим этилган ва келгусида тақдим этилиши лозим бўлган барча тўлов ҳужжатлари (шу жумладан, инкассо топшириқномалари), шунингдек, хатлаш тўғрисидаги қарорлар уларни тақдим этган томонларга қуйидаги асослар билан қайтарилади: мижозга нисбатан судгача санация қилиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилганлиги;
  • асосий ва иккиламчи (мавжуд бўлганда) ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиқлари, шунингдек келгусида келиб тушадиган пул маблағлари кейинги иш кунидан кечиктирмай банк мемориал ордери бўйича мижознинг янги очилган махсус ҳисобварағига ўтказилади;
  • махсус ҳисобварақлардан маблағларни тўлаш энди мижознинг ўзи (судгача ва суд санациясида) ёки суд бошқарувчисининг (ташқи бошқарувда ва тугатишда) тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади.

Бунда, Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг ушбу махсус ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.

Тавсия

«Ҳисобрақам очиш тартиби» тавсиясида – ҳисобварақ очишнинг босқичма-босқич тартиби, шу жумладан зарур ҳужжатлар рўйхати ва имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ваколатларига қўйиладиган талаблар билан танишасиз.

Демо рухсатини олиш

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text217921_bank_hisobvaraqlarini_ochish_qoidalarida_nimalar_uzgarmoqda