Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
Солиқ қўмитасининг 09.10.2026 йилдаги 2026-21-сон қарори (05.11.2026 й. АВ да 3221-10-сон билан рўйхатга олинган) билан ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2020-03-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар ҚҚС шакллари ҳамда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китобига тааллуқлидир. Қарор расмий эълон қилинган кундан – 2026 йил 6 ноябрдан кучга кирди.
Эътибор беринг
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати бўлгандагина рухсат берилади.
ҚҚС: соддалаштирилган тартиб учун шакллар
ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи солиқ тўловчилар учун алоҳида шакллар тўплами тасдиқланди. Тўплам тўртта варақдан иборат:
- солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар;
- солиқ давридаги реализация айланмалари;
- ҳисобварақ-фактуралар реестрлари: олинган товарлар, реализация қилинган товарлар ва воситачилик шартномалари бўйича;
- йил бошидан буён айланмалар.
Бу шакллар умумий Ҳисоб-китобга нисбатан соддароқ. Уларда ҚҚСни ҳисобга олиш усули ва манфий суммани қоплаш бўлими мавжуд эмас. Шунингдек, ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоби ҳам киритилмаган. Йил бошидан буён айланмаларда эса фақат белгиланган ставка бўйича айланмалар ва экспорт алоҳида кўрсатилади.
Соддалаштирилган тартиб учун шакллар Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармонига мувофиқ 2030 йил 1 январгача амал қилади.
Ҳисобварақ-фактуралар реестрларини юритиш тартибига иккита ўзгартириш киритилди:
- электрон реестрларни қоғозга чоп этиш бекор қилинди. Илгари уларни чоп этиш, рақамлаш, тикиш ва муҳр билан тасдиқлаш талаб этилар эди. Худди шу тартиб реестрларнинг қўшимча варақларига ҳам тегишли бўлган;
- соддалаштирилган тартиб учун алоҳида норма қўшилди. Ушбу тартибдаги солиқ тўловчилар харидлар, сотувлар ва воситачилик шартномалари бўйича реестрларни ўзларининг шакллари бўйича юритадилар.
ҚҚС бўйича умумий ҳисоб-китоб шакллари мазмунан ўзгармади, уларга киритилган тузатишлар фақат таҳририй характерга эга.
Тавсия
«Соддалаштирилган» ҚҚСга ўтмоқчимисиз? Лекин бу режим компаниянгизга тўғри келадими?
Янгиланган «Корхона «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтиш ҳуқуқига эга эканлигини қандай аниқлаш мумкин» тавсиясида 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача амал қилувчи ўтиш қоидалари батафсил тушунтирилган:
• асосий фаолият тури, солиқ тўловчи мақоми ва устав фондидаги давлат улуши қандай бўлиши кераклиги;
• хабарномани қачон топшириш зарурлиги ва 6 фоизлик ставкани қайси пайтдан бошлаб қўллаш мумкинлиги;
• хабарномани бекор қилиш ёки солиқ солишнинг умумий тартибига қайтиш зарур бўлиб қолса, нима қилиш кераклиги.
Қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ер солиғи
Ҳисоб-китобга иловадаги ўзгаришлар (ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар):
- 5 ва 6-устунлар – «Самарасиз фойдаланилаётган ерлар». Уларда дренаж ерлари ва самарасиз боғлар акс эттирилади. Дренаж ерлари – бу далалар четидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйлаб жойлашган, самарасиз фойдаланилаётган ерлардир. Бундай участкалар бўйича солиқ ставкаси автоматик равишда 3 бараварга оширилади;
- 13-устун – «Солиқ базаси, га». Ҳисоб-китобнинг 030-сатри эндиликда илованинг 13 ва 15-устунларига асосан тўлдирилади. Илгари у 010 ва 020-сатрлар айирмаси сифатида ҳисобланар эди.
Шаклдаги изоҳлардан шаҳар ва посёлкаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалиги ерлари учун икки баравар ставка қўлланилиши тўғрисидаги қоида чиқариб ташланди.
Қуйидагилар ўзгаришсиз қолди:
- 0,95% лик ставка;
- ҳужжатларсиз ёки уларда кўрсатилганидан ортиқ ҳажмда фойдаланилаётган ер учун ставканинг 4 баравар оширилиши;
- тўлов муддатлари: 30 фоизи – 1 сентябргача, қолган қисми – 1 декабргача.
Тавсия
Ер солиғи ҳисоб-китобларида чалкашяпсизми?
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун майдонни ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари учун меъёрий қийматни аниқлаш қоидалари; солиқ ҳисоблаш тартиби, жумладан давлат кўчмас мулкини сотиб олишда ҳисоблаш; пасайтирилган коэффициентларни қўллаш ва ер солиғининг оширилган миқдорлари ҳолатлари – бу борадаги барча тушунтиришларни «Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини қандай ҳисоблаш керак» номли тавсияда топишингиз мумкин.
![]()