Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
Ходимларга бериладиган қарзлар: шартномаларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш керакми
Компания ходимларга фоизсиз пул қарзлари беради, кейин эса тўловни иш ҳақидан ушлаб қолади. Бундай шартномаларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш керакми?
Ушбу савол билан бизга Телеграм-канал обуначиси мурожаат қилди. Бундай қарз шартномаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича амалий тажрибага эга бўлган «Норма» эксперти Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ тушунишга ёрдам берди.
Эътибор беринг
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Юридик шахс ходимлар билан тузилган қарз шартномаларини рўйхатдан ўтказиши шарт. 19.05.2026 йилдаги ПФ-95-сон Фармоннинг 6-банди «б» кичик бандида белгиланган талаб барча қарз шартномаларига, шу жумладан жисмоний шахслар билан тузилган ва фоизсиз қарз шартномаларига нисбатан татбиқ этилади.
Ходим билан қарз шартномасини қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин
Шахсий кабинетда my.soliq.uz сайтида «Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш» хизматини очинг.
Очилган шаклда «Қарз шартномаси» предметини танланг (35), зарур сатрларни тўлдиринг, жумладан:
- қарз тоифаси – фоизли («фоизли») ёки фоизсиз («фоизсиз»);
- фоизли шартномалар учун – ставкани;
- қайтариш муддати.
Эътибор беринг, шакл турли хил шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган, шунинг учун алоҳида сатрларнинг номлари қарз шартномасига мос келмаслиги мумкин. Хусусан, «Етказиб берувчи» блокида компаниянгиз, яъни қарз берувчининг маълумотлари автоматик равишда кўрсатилади, «Буюртмачи» блокида эса қарз олувчи ходимнинг ЖШШИРи ва бошқа маълумотларни ўзингиз киритасиз.
Ходимнинг ЖШШИРини киритинг, арифметик мисол натижасини текширув майдонига киритинг ва стрелка тугмасини босинг. Шундан сўнг автоматик равишда Ф.И.Ш. ва манзил тўлдирилади. Қолган сатрларни ўзингиз тўлдиришингиз керак.
«ИФУТ» (юридик шахслар учун), «Телефон рақами» сатрларини тўлдириш мажбурий эмас. Банк реквизитлари эса мажбурий. Шу билан бирга, ушбу ҳолатда айнан қайси реквизитларни кўрсатиш кераклиги ҳақида ҳозирча расмий тушунтиришлар йўқ. Менимча, қарзнинг туридан қатъи назар, жисмоний шахснинг банкдаги ҳисоб рақамини кўрсатиш мақсадга мувофиқ (Биз Солиқ қўмитасидан мазкур масалани аниқлаштиришни сўрадик – айни пайтда бу сатрларга тегишли ўзгартиришлар киритилаётган экан. Натижалар ҳақида сизга қўшимча равишда хабар берамиз).
Тавсия
«Қарз берувчи қарз бериш ва қайтарилишини қандай ҳисобга олиши керак» тавсиясида жисмоний шахсларга (ходимлар, таъсисчилар) берилган қарзларнинг солиқ ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисида маълумотлар берилган
Buxgalter.uz тушунтириши: қарз берувчи жисмоний шахс, қарз олувчи эса юридик шахс бўлган қарз шартномаларини рўйхатдан ўтказишга келсак, бу шартномалар ҳам солиқ органида ҳисобга қўйилиши шарт. Аммо ҳозирча бунинг учун функционал имконият мавжуд эмас.
Жисмоний шахснинг шахсий кабинетида бундай хизмат мавжуд эмас, демак, жисмоний шахс қарз шартномасини рўйхатдан ўтказа олмайди. Юридик шахс эса қарз шартномаларини фақат қарз берувчи сифатида ўз шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин. Солиқ қўмитасидаги сўровимизга жавобан, функция ҳозирда ишлаб чиқилаётганини айтишди.
![]()