2021 йил 1 январгача онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтган тадбиркорларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ суммасини ҳар бир онлайн-НКМни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ БҲМнинг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш ҳуқуқи берилади. Лекин ҳозирданоқ онлайн-НКМга ўта олмайсиз. ...
Аудиторлар малака сертификатини олган йилнинг кейинги йилидан бошлаб ҳар йили 40 соатлик дастур бўйича малака ошириш курсларини ўтиши шарт. Молия вазирлиги курснинг янги дастурини тасдиқлади. Унда МҲХС ва АХС алоҳида қоидаларини амалиётда қўллашдаги муаммоли масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. ...
ДСҚ солиқ тўловчининг шахсий кабинетлари орқали Humo тўлов тизими терминаллари фойдаланувчиларини мазкур тизимнинг афзалликлари ва терминалнинг тўлақонли ишлаши учун жавобгарлик ҳақида хабардор қилди. ...
Сўнгги вақтларда бухгалтерлар ўзларининг солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ўзгаришларни кузатишмоқда. У ерда ҳадеб янги тугмалар ва янги функциялар пайдо бўлади, одатий тугмалар қайта гуруҳланади. Баъзан бу зарур сервисни излашни қийинлаштиради. Хўш, солиқ тўловчининг кабинетида нима рўй бермоқда? ...
Давлат органларига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари, шу жумладан, объектларнинг қийматини баҳолаш натижалари юзасидан низолашиш тақиқланди. Бу Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. ...
Юридик шахслар даъво аризаси ва унинг иловаларини иқтисодий судга электрон тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборишлари мумкин. Бу ва бошқа чоралар Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Асосий янгиликларни келтирамиз: ...
“Ҳисобварақ-фактура санаси” юзасидан савол тегишли ҳисобот даврларида даромад ва харажатни тан олиш, солиқ солиш учун ниҳоятда муҳим. Бироқ ЭҲФ тизимининг техник хусусиятлари бунга аниқ жавоб бермайди. ...
2019 йил ноябрь ойи учун 1-NH shakli “Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот” давлат статистика ҳисоботи шаклига тузатишлар киритилди. Ўзгартиришларга 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ (634 880 сўм) киритилганлиги сабаб бўлди. ...
Солиқ тўловчи фаолияти амалга ошириладиган жойда барча турдаги текширувларни ўтказишда ДСХО видеотасвирга олади. Далилларни қайд этишнинг бундай усули муҳокама учун эълон қилинган Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган (ID-10194). Уни батафсил кўриб чиқамиз. ...
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси маҳаллий корхоналар томонидан Ўзбекистон норезидентларидан олинган фоизсиз қарзларга солиқ солиш масаласини тушунтирди. ...
ЭҲФ операторларидан бири, «Didox» тизимини тақдим этувчи «Venkon» компанияси ташкил этган семинарда электрон ҳисобварақ-фактураларни амалда қўллашнинг муаммоли масалалари корхона раҳбарлари ва бухгалтерлари томонидан муҳокама қилинди. Семинарда ДСҚ, ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ вакиллари, «Norma» МЧЖ ва «Менталист» ўқув маркази экспертлари иштирок этдилар. ...
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш
тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш учун тақдим этди (ID-10142). Енгил саноат корхоналари учун фойда солиғи, ЖШДС ва мол-мулк солиғи бўйича қўшимча солиқ имтиёзларини жорий этиш таклиф этилмоқда. ...
Бартер операцияларидан бутун дунёда кенг фойдаланилади. Бироқ Ўзбекистонда бартер:
1996 йилдан бошлаб мамлакат доирасида тақиқланган - экспорт ва импорт қилишга рухсат этилган, юқори ликвидли товарлар бундан мустасно. ...
2019 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида камерал назорат якунларига кўра солиқ органлари ҚҚС ҳисоботи бўйича 250 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги 3 мингдан зиёд тафовут ҳолатларини аниқлади. Ушбу ҳуқуқбузарликларни қисқартириш мақсадида мутахассислар мисолларда хатолар ҳақида гапириб беришди. ...
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Фармони лойиҳасини муҳокама қилиш давом этмоқда. ДСҚ у экспортёрлар ва импортёрлар тўлов интизомини янада тартибга солишни мақсад қилганлигига эътиборни қаратмоқда. ...