Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 23.03.2021
ЯММТга олий маълумоти ва ҳарбий хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади, пенсионерларнинг пластик карталари шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида хизмат қилади, ПЖнинг мобиль иловалари пенсия олиш шаклини, санаси ва вақтини танлаш имконини беради. Бу ва бошқа ўзгартиришлар ҚҲТБТ порталига муҳокама учун жойлаштирилган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 19.03.2021
Президент томонидан 17 март куни «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжатда, бошқалар қаторида, 2021 йил 15 июндан бошлаб ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинадиган товарларни белгилайди. ... 

Материал санаси 18.03.2021
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 16.03.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги 139-сон қарор қабул қилинди. Унга бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси 1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларида 30% миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилиши тўғрисидаги банд киритилган. ... 

Материал санаси 15.03.2021
Президент томонидан 11 мартда имзоланган «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сон) бу масала алоҳида қайд этилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 15.03.2021
Адлия вазирлиги томонидан Президентнинг «Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Buxgalter.uz ҳужжат қабул қилинадиган бўлса, 1 майдан қандай ўзгартиришлар киритилишини аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 04.03.2021
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (25.02.2021 йилдаги 101-сон ВМҚ). Божхона аудити мақсадларидан қатъи назар, камерал ёки сайёр шаклда, декларант, ташувчи, молиявий тартибга солиш мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахслар ва бошқа субъектларга нисбатан ўтказилади. Батафсил – norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 02.03.2021
Солиқлар бўйича қарзни ундириш учун учта янги низом ишлаб чиқилди - юридик шахсларнинг мол-мулкини хатлаш тўғрисида; бошқа шахсларга ўтказилган мол-мулклар ҳисобидан ундириш тўғрисида; манфаатдор шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тўғрисида. Buxgalter.uz уларнинг қабул қилиниши билан нима ўзгаришини аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 01.03.2021
ҚҲТБТда “Банкларнинг солиқ назорати билан боғлиқ ахборотларни тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 01.03.2021
ҚҲТБТда “Трансферт нархини белгилашда солиқ назорати ва норезидентларни солиқ солиш маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ лойиҳаси эълон қилинган. Унинг қабул қилиниши билан 6 та янги НҲҲ тасдиқланади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 24.02.2021
1 апрелдан бошлаб интернет орқали савдо қилувчи тадбиркорлар махсус рақамли код олишлари шарт бўлади. Бу Президентнинг “Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Унинг асосий жиҳатлари - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 09.02.2021
Пойтахт ҳокими “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади (05.02.2021 йилдаги 112-сон). Сотишга қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати шакллантирилмоқда. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 08.02.2021
Сувни тежайдиган технологияларидан фойдаланадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга доир навбатдаги чора-тадбирлар қабул қилинади. ДБҚ божхона божларини йиғиш тизимини такомиллаштиради, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан эса пойтахт бозорлари ва савдо марказлари учун янги тарифларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида эълон қилинган НҲҲ лойиҳалари ҳақида батафсил buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 29.01.2021
2021 йил 1 февралдан бошлаб БҲМ, МҲЭКМ, барча унга каррали тўловлар, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, стипендиялар, товарларнинг айрим турлари учун акциз солиғи ставкалари ва ҳ.к.нинг миқдори ошади. Тадбиркорлик соҳасида бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 28.01.2021
СКнинг 248-моддасига мувофиқ солиқ базаси товарлар ёки хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланишига қарамай ҳозирга қадар ушбу норма қўлланилмаган - ҳисоб-китоб механизми мавжуд бўлмаган. Мазкур муаммони ҳал этиш учун ДСҚ томонидан ВМнинг «Солиқ базасини аниқлашда товарлар (хизматлар) нархини бозор қиймати бўйича белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 22.01.2021
Президентнинг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди. Ҳужжатда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган. Асосийларини санаб ўтамиз: ... 

Материал санаси 21.01.2021
2021 йил учун Давлат дастури тўғрисидаги қонун лойиҳасида пенсия ёшигача бўлган ва ишловчи пенсионерларга нисбатан узоқ кутилган бир қатор ўзгартиришлар эълон қилинди. Бу ҳақда батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 20.01.2021
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга банк мижозларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Асосий ўзгартиришлар тўғрисида батафсил - norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 12.01.2021
Солиқ кодексига декабрь ойида киритилган охирги ўзгартиришларни амалиётдан келтирилган мисоллар билан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ buxgalter.uz учун махсус тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 08.01.2021
Norma.uz портали 2021 йил 1 январдан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳини тақдим этади. Демак... ... 

Материал санаси 07.01.2021
Янги 31.12.2020 йилдаги 826-сон ВМҚга асосан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчиларга кўмак беришда давом этади. Молиявий ёрдам кўрсатиладиган йўналишлар рўйхатига қўшимчалар киритилди. Унга маҳсулот намуналарини Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий савдо уйлари ва шоу-румларга юбориш харажатларини қоплаб бериш ва ҳ.к. киритилди. Экспорт қилувчиларга экспорт билан шуғулланишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари ҳам киритилди. Батафсил - norma.uz портали шарҳида: ...