Бунинг учун махсус Таснифлагич тасдиқланди. Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага бу ва бошқа тузатишлар киритиилди. Улар 2020 йил 1 январдан кучга киради (рўйхат рақами 2773-4, 29.11.2019 й.). ...
ДСҚ ТИФ қатнашчилари томонидан юклаб жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тушумлар ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши учун санкцияларни қатъийлаштириш ташаббуси билан чиқди. Бу ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган НҲҲ лойиҳасида назарда тутилган. ...
МБ яқинда қабул қилинган кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга доир қонунни шарҳлади. ...
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. ...
Донни қайта ишлайдиган корхоналар ва маҳаллий дондан фойдаланган ҳолда қолипли нон ишлаб чиқарувчиларнинг ҚҚС бўйича имтиёзлари 2020 йил 1 июлга қадар сақланиб қолади. ...
Илгари режалаштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ставкалари оширилиши билан бирга нефть маҳсулотлари, газ, мобиль алоқа ва полиэтилен гранулалар ставкалари ҳам оширилади. ...
Президентнинг 16.09.2019 йилдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сон қарори қабул қилинди. ...
Сентябрь ойида товарларни маркировкалаш ва кузатиш тизимини босқичма-босқич жорий этишнинг пилот лойиҳасини бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ДСҚ томонидан ишлаб чиқилиб, ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирилган ҳужжат лойиҳасидан келиб чиқади. ...