ДСҚ ҚҚС бўйича ҳисобот тизимидаги камчиликларни бартараф этди

preview

Энди Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмайдиган хизматлар кўрсатувчи корхоналар ҚҚС бўйича ҳисоботни муаммосиз топширишлари мумкин. Ушбу айланмаларни ҳисоботда қандай тўғри акс эттириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бош солиқ инспектори Рустамбек ТЎХТАСИНОВ сўзлаб берди.

Бухгалтердан қуйидагилар талаб этилади:

  • Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмайдиган хизматлар кўрсатиш далили бўйича ўзи Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 60-бандига мувофиқ ҳисобварақ-фактура шакллантириши;

Эътибор беринг
Низомда бундай ҳолларда бир томонлама ҳисобварақ-фактура шакллантиришда сотиб олувчининг номини қайд этиш ҳамда “норезидент” сўзини қўшиб ёзиш зарурлиги айтилган. Бироқ ушбу норма айрим шартлар билан техник жиҳатдан амалга оширилди. Бир томонлама ЭҲФни шакллантиришда “норезидент” сўзи автоматик тарзда – тушувчи рўйхатдан махсус қаторда ҳисобварақ-фактураларнинг эҳтимолий вариантларидан “хизматлар экспорти” танлангандан кейин пайдо бўлади. Сотиб олувчининг номини кўрсатишнинг эса техник имконияти ҳозирча мавжуд эмас, бироқ бу якуний натижага таъсир кўрсатмайди.

  • ҚҚС ҳисоб-китобини шакллантиришда унга 1-илованинг 020-сатрида Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмайдиган хизматлар кўрсатишдан айланмаларни кўрсатиш.

Шундан кейин дастур ҳаммасини ўзи бажаради. Хусусан, Ҳисоб-китобга 5-иловада ушбу сумма солиқ тўловчи томонидан бир томонлама тартибда тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик тарзда киритилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text164118_dsq_qqs_buyicha_hisobot_tizimidagi_kamchiliklarni_bartaraf_etdi