Лизингга олувчи кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эгами

preview

"Корхонага 2023 йил 1 июнда қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида лизинг шартномаси бўйича 599,697 минг сўмлик ускуна келиб тушди. Уни 0310 ҳисобрақамига "қўйдик". Тўловлар жадвали 2024 йил 30 июнда тугади. 1 июлда 599,697 минг сўмлик ЭҲФ келиб тушди, шу жумладан 8,939 минг сўм ҚҚС (курс фарқидан ҚҚС).

ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми? Ёки агар далолатномада солиқ ажратилмаган бўлса, 2023 йилда ҚҚСни тузатиш керакми?"

Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: 

Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

– Объектни лизингга топширишда нафақат қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланади, балки лизинг берувчи ҚҚС суммасини ажратган ҳолда ЭҲФ ҳам тақдим этиши шарт. Кўриб чиқилаётган вазиятда лизинг берувчи бир қатор хатоларга йўл қўйган:

     1.Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига кўра сотувчидан ўз ҳисобига мол-мулкни сотиб олади. Сўнгра у бу мол-мулкни лизинг олувчига 12 ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига беради. Тўловлар жадвали, демак, лизинг шартномаси ҳам 1 йилга тузилиши мумкин эмас. Амалиётда бундай ҳолда минимал муддат 13 ойни ташкил этади.

       2.Объектни лизингга топширишда нафақат қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланади. Лизинг берувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда ЭҲФ ҳам тақдим этиши шарт. Лизинг объектига лизинг тўловлари тугагандан сўнг ЭҲФ тақдим этиш нотўғри.

Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) топширишда ижарага берувчи (лизинг берувчи)да ҚҚС бўйича солиқ базаси барча даврий ижара (лизинг) тўловлари суммаси (агар шартномада назарда тутилган бўлса, сотиб олиш суммаси ҳам қўшилган ҳолда) сифатида, ижарага берувчи (лизинг берувчи)нинг фоизли даромадини чегириб ташлаган ҳолда ва солиқни ҳисобга олмасдан аниқланади. Агар лизинг олувчи лизинг объектидан ҚҚС солинадиган айланмалар мақсадида фойдаланса, у кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Лизинг тўловлари асосий қарзни қоплаш суммаси ва лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат. Асосий қарзни қоплаш суммалари лизинг берувчининг даромади ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди. Лизинг берувчининг фоизли даромади ҚҚСдан озод қилинган. Бунда ҳар ойда ҚҚСсиз ЭҲФ тақдим этилади.

Агар шартномада объектнинг сотиб олиш суммаси назарда тутилган бўлса, лизинг муддати тугагандан сўнг лизинг берувчи бу суммага ҚҚС суммаларини ажратган ҳолда ЭҲФ тақдим этади.

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text201659_lizingga_oluvchi_kiruvchi_qqsni_hisobga_olish_huquqiga_egami