Нима учун айни пайтда "Менинг ҳолатимни текшириш" интерактив хизматидан фойдаланиш лозим

preview

ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги низомни (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова) шарҳлаётган солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги "Менинг ҳолатимни текшириш" интерактив хизматидан фойдаланишни маслаҳат берди:  

 

– Биринчидан шуни таъкидламоқчиманки, – низом уч ой ўтгандан кейин, яъни 2021 йил 22 декабрдан кучга киради (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 10-б.).  Солиқчиларнинг тайёргарлик ишларини якунлашлари, хусусан, ахборот тизимларини созлашлари учун бу вақт етарли бўлади. «Менинг ҳолатимни текшириш» хизмати бўйича мазкур йўналишдаги барча ишлар ҳали ниҳоясига етказилмаган.

Солиқ тўловчиларда эса барча ишларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш учун етарлича вақт бор. Энди таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизимининг хулосасига асосан нафақат янги мурожаат қилган солиқ тўловчилардан ариза олиш рад этилиши, балки илгари берилган рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб қўйилиши ҳам мумкин.

Қуйидаги икки ҳолатда ҚҚС тўловчиси бўлиш мумкин:

  • ихтиёрий асосда;
  • мажбурий тартибда – Солиқ кодексига мувофиқ.

ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома:

  • ҳисобварақ-фактурани ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тақдим этиш;
  • ҚҚСни ҳисобга қабул қилиш;
  • бюджетда салбий фарқ юзага келганда, ҚҚСни бюджетдан қайтариш ҳуқуқини беради.

Бунда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжуд эмаслиги СКга мувофиқ ушбу солиқни тўлаши лозим бўлган шахсларни солиқ тўловидан озод қилмайди.

Шу тариқа, агар сиз ҚҚС тўлашингиз шарт бўлса ва гувоҳномангиз бўлмаса, ҚҚСнинг бир қисми сиз учун қўшимча юкламага айланади ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат бўлади, сабаби у СКнинг 314-моддасида назарда тутилмаган.

Янги Низом кучга киргач, гувоҳнома бериш ва унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ тўловчини ўрганиб чиқиш натижаларига асосан қабул қилинади.  

Хавфни таҳлил қилиш натижалари бўйича сизни қуйидаги гуруҳларга киритишлари мумкин:

  • хавф даражаси юқори бўлган гуруҳга –  ариза рад этилади, аввал берилган гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилади;
  • хавф даражаси ўрта бўлган гуруҳга – гувоҳнома берилади, бироқ сиз 12 ой мобайнида кучайтирилган назорат остида бўласиз;
  • хавф даражаси паст бўлган гуруҳга, ­– гувоҳнома ҳеч қандай шартларсиз берилади».

 

Эътибор беринг
  "Менинг ҳолатимни текшириш" интерактив хизматидан қандай фойдаланиш ҳақида бу ерда ўқинг.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text173095_nima_uchun_ayni_paytda_uz_maqomini_tekshirish_interaktiv_hizmatidan_foydalanish_lozim