Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚС гувоҳномасини қаердан олиш мумкин
Амалиётда баъзан pdf форматидаги ёки қоғозга босиб чиқарилган ҚҚС гувоҳномасига зарурат юзага келади. Уни қаердан ва қандай юклаб олиш мумкин? Тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?
Солиқ қўмитасининг мутахассислари йўриқномани тақдим этишди.
ҚҚС гувоҳномасини қаердан ва қандай юклаб олиш ва қоғозга босиб чиқариш мумкин:
1. My3.soliq.uzдаги шахсий кабинетга киринг;
2. “Хизматлар” тоифасини танланг;
3. “Солиқ ҳисоби” бўлимида “Юридик шахсларни ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга қўйиш”ни танланг;
4. “Юборилган аризалар” иловасида “Гувоҳномани кўриш”га босинг.
Сизнинг олдингизда экранда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома акс эттирилади. Уни pdf форматида юклаб олиш ёки чоп этишга жўнатиш мумкин.
ҚҚС гувоҳномасининг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин
Қоғозга босиб чиқарилган ёки юклаб олинган ҳужжатда QR-кодни сканерланг. Натижада сиз ҳавола олишингиз керак, у бўйича ўтилганда ҳужжатнинг электрон версияси очилади. Ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ва электрон версияларини солиштиринг – тафовутлар бўлмаслиги керак.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади