Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚСга ўтгандан кейин чораклик ҳисоботда нолли товар айланмаси қандай акс эттирилади
Агар ташкилот чорак бошидан эмас, балки кечроқ айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС тўлашга ўтган бўлса, солиқ ҳисоботи қандай тўғри тўлдирилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ўктам РАЖАПОВ жавоб берди:
- Ташкилот 2021 йил 1 мартдан бошлаб ҚҚС тўловчисига айланди. Мартда ҚҚС тўлаш зарур. Январь ва февралда айланма умуман бўлмаган. Бироқ биз ҚҚС бўйича ҳисоботни фақат март учун топширишимиз боис, айланмадан олинадиган солиқни ҳам I чорак учун топширишимиз зарур. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни шакллантиришда март учун айланма суммаси автоматик тарзда қўйилади. Буни қандай тузатиш мумкин? Ушбу сумма айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда 2021 йил I чорак учун ҳисобга олинмаслигини қаерда кўрсатиш мумкин, ахир у март учун ҚҚС бўйича ҳисоботда кўрсатиладику?
- 2021 йил мартдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ҳамда январь ва февралда товар айланмасига эга бўлмаганлар товар айланмаси бўйича солиқ ҳисоботини “ноль” билан топширадилар. Ноль қиймат Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0201-сатрига қўйилади. Қўйилган қиймат автоматик тарзда ҚҚСга ўтилган пайтдан эътиборан товар айланмаси бўйича - 050-сатрда акс эттирилади.
Мазкур ечим нафақат келтирилган мисолда, балки корхона чорак бошидан эмас, балки кечроқ ҚҚСга ўтадиган ҳар қандай ҳолда қўлланилиши мумкин.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади