Реэкспортнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари

preview

2021 йилда корхона реализация қилиш мақсадида ускунани импорт қилди. Импорт чоғида ҚҚС тўланди ва у ҳисобга олинди. Харид қийматига ташиш, сертификатлаштириш харажатлари, божхона тўловлари ва бошқалар қўшилди. Бироқ чет эл валютасида ифодаланган кредиторлик қарзини сўндира олишмади, шу боис хорижий етказиб берувчи мазкур ускунани реэкспорт орқали қайтаришни амалга ошириш ниятида. Ускунани қайтариш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Buxgalter.uz тушунтиради:

 

– Эслатиб ўтамиз, айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш мумкин :

  • контракт (шартнома, келишув) шартлари бажарилмаган бўлса;
  • товар божхона ҳудудида ишлатилмаган ва таъмирланмаган бўлса (бундан товарни қайтаришга сабаб бўлган нуқсонларни ёки бошқа ҳолатларни аниқлаш учун товардан фойдаланиш зарур бўлган ҳоллар мустасно);
  • товар ўзгармаган ҳолатда турган бўлса (бундан унинг нуқсонлари аниқланган ҳоллар мустасно).

Реэкспорт божхона режимида божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда олиб чиқилади . Яъни товарларни реэкспорт қилишда ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келмайди.

Илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товар реэкспорт қилинаётганда, товарнинг амалда реэкспорт қилинаётган қисмига нисбатан тўланган божхона божлари ва солиқлар суммалари айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилган тақдирда қайтарилиши мумкин :

  • товар уни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштириш маълум қилинган кундан эътиборан 2 йил ичида реэкспорт қилинаётган бўлса;
  • товар божхона ҳудудида ишлатилмаган ва таъмирланмаган бўлса (бундан товарни қайтаришга сабаб бўлган нуқсонларни ёки бошқа ҳолатларни аниқлаш учун товарни ишлатиш зарур бўлган ҳоллар мустасно).

Шу тариқа, агар сиз Божхона кодексида назарда тутилган тартибда товарни реэкспорт қилаётган ва импорт чоғида тўланган ҚҚСни қайтараётган бўлсангиз, ҳисобга ўтказилган солиқ суммасига қайтарилган солиқ суммаси бўйича тузатиш киритишингиз (уни камайтирингиз) керак. ҚҚС ҳисоб-китобида бундай тузатиш Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0605-сатрида акс эттирилади.

Бундан ташқари, сизда ускунани харид қилиш чоғида унинг қийматига қўшилган чиқимларни (ташиш, сертификатлаштириш харажатлари, божхона тўловлари ва ҳоказо) ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар юзага келади. Агар сиз бундай харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини (товарни етказиб берувчига қайтариш сабабини) асослаб берсангиз, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда уларни чегиришингиз мумкин . Акс ҳолда, сизнинг корхонангиз учун бу - чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.

 

Реэкспортда ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Ускунани реэкспорт режимида қайтариш

6010

2910

Ускунанинг харид қийматига қўшилган чиқимларни (ташиш, сертификатлаштириш харажатлари, божхона тўловлари ва ҳоказо) корхонанинг харажатларига ҳисобдан чиқариш

9430

2910

Божхона органлари томонидан илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган ускунани реэкспорт қилишда тўланган божхона божи ва ҚҚС суммаларининг қайтарилиши (БКнинг 35-моддаси, БКнинг 49-бобига асосан)

5110

6990

Реэкспорт тартиб-таомилини  амалга оширишда ускуна импорти чоғида тўланган ҚҚСни қайтариш суммасига ҳисобга ўтказилган ҚҚСга тузатиш киритиш

6990

4410

Реэкспорт тартиб-таомилини  амалга оширишда ускуна импорти чоғида тўланган божхона божининг қайтарилган суммаси даромадларга ҳисобдан чиқарилди

6990

9390

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text181944_reeksportning_buhgalteriya_hisobi_va_soliq_oqibatlari