Янги
14.10.25
Солиқ қўмитаси савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун туташ ҳудудларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг техник имконияти пайдо бўлганини маълум қилди.
Buxgalter.uz қуйидагиларни тушунтиради:
13.10.25
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотларни сотишда маркировка кодисиз ЭҲФ расмийлаштириш тақиқланади. Агар ходимларингиз эътиборсизлик қилиб, маркировка коди акс этганини текширмасдан ЭҲФ расмийлаштирсалар ёки маркани сканерламасдан чек чиқарсалар, жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкин.
Buxgalter.uz эслатиб ўтади:
09.10.25
Фойда солиғи тўловчилар my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома олишди. Унда солиқ идораси солиқ базасини камайтириб кўрсатиш сифатида баҳоланадиган хатти-ҳаракатлар учун санкциялар мавжудлигини эслатади.
Гап нимадалигини аниқлаймиз...
08.10.25
МҲТЭКМ ва БҲМ оширилгандан кейин бухгалтерлар бир хил муаммога – долзарб кўрсаткичдан фойдаланган ҳолда ЖШДСни қўшимча ҳисоблаш муаммосига биринчи марта дуч келмаяптилар. Масалан, 2025 йилда ошириш август ойида бўлди, солиқ органларининг ахборот тизимлари эса октябрь ойида (!) ҳали ҳам тўлиқ қайта қурилмаган. Бечора бухгалтер эса саросимага тушади - унга «автокамерал» тизими моддий ёрдам бўйича қўшимча тўловдаги фарққа оширишни ҳисобга олмаган ҳолда ЖШДСни қўшиб ёзмоқда, чунки тизим формулаларида эски МҲТЭКМ киритилган. Инспектор эса телефонни ҳар доим ҳам кўтармаяпти.
Бу вазиятда нима қилиш керак?
03.10.25
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (savolnoma) ва 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакллари бўйича танланма кузатув ўтказиш учун мўлжалланган кичик корхоналар ва микрокорхоналар рўйхатларини эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz да:
30.09.25
Октябрь ойида айрим ташкилотларга турли даврлар -- сентябрь, 2025 йилнинг III чораги ва йил учун статистика бўйича ҳисобот топшириш керак бўлади.
Buxgalter.uz ким, қачон ва қандай ҳисоботлар топширишини аниқлаштирди:
30.09.25
2025 йил сентябрь бошидан бошлаб айрим тадбиркорлик субъектлари кутилмаган вазият билан дуч келдилар: солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ЭРИ ёрдамида кириш имкони бўлмай қолди, stat.uz порталида эса уларнинг мақоми «тугатилган»га ўзгарди.
Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:
26.09.25
«Очиқ мулоқот – 2025» якунлари бўйича ПФ-138-сон Фармон имзоланганига бир ой бўлди. Ушбу ҳужжатни ҳар йили алоҳида қизиқиш билан кутамиз – зеро айнан унда бизнесдаги қандай муаммолар юқоридагиларга ҳақиқатда маълум бўлгани ва қандай аниқ ечимлар топилгани акс эттирилади.
2025 йилда ҳам шундай
26.09.25
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (sanoat) шакли бўйича танлаб текширувдан ўтказиладиган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
24.09.25
Айрим ташкилотлар my3.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига чораклик статистика ҳисоботининг 4-invest (asosiy) shakliни топшириш зарурлиги ҳақида солиқ органининг хабарномасини олди. Ваҳоланки Миллий статистика қўмитаси сайтидаги ҳисоботлар рўйхатида хўжалик юритувчи субъектнинг бундай ҳисоботи мавжуд эмас.
Бу вазиятда бухгалтер нима қилиши керак?