Янги
06.10.26
Сўнгги бир ярим йил ичида меҳмонхоналар учун қоидалар бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда ўзгарди: ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг янги тартиби белгиланди, нақд тўловлар чекланди, ҚҚС бўйича имтиёзлар пайдо бўлди, туристик йиғим эса фақат айрим ҳудудларда сақланиб қолди. Охирги ўзгартиришлар 2026 йил август ойида 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармон билан киритилган.
Меҳмонхона бухгалтери ўз амалиётини амалдаги меъёрлар билан солиштириши муҳим – айниқса хизмат кўрсатиш расмийлаштириладиган ҳужжатлар қисмида.
Ҳозирда қандай қоидалар амал қилмоқда ва меҳмонхона бухгалтери ўз ишида нималарни ҳисобга олиши кераклигини, «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАEВА тушунтириб берди.
05.10.26
2026 йилда амал қиладиган ЭРИ ва фискал модуль учун «Янги технологиялар» ИАМ тўлов реквизитлари.
04.10.26
2026 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 354-моддаси 3-қисми норезидентга дивидендлар тўлашда олинган дивидендлардан илгари тўланган солиқни камайтириш имконини беради. Ўзбекистон компанияларидан бири шу тариқа 2 млрд сўмни тежашни мўлжаллаган эди, бироқ солиқ органи ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқламади.
Кейсни «Arkad Audit» консалтинг компанияси асосчиси, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА таҳлил қилади.
02.10.26
2015 йилдан бери амалда бўлган Ўзбекистон ташқарисига сафарлар чоғида хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги аввалги Низом 2026 йил 29 сентябрдан ўз кучини йўқотди. Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2026 йилдаги 303-сонли қарори билан тасдиқланган янги Низом амал қилмоқда. Аммо у ҳамма учун мажбурий эмас: хусусий компаниялар хизмат сафари тўловлари тартиби ва меъёрларини мустақил равишда белгилашлари лозим. Ўзгаришлар кимларга таъсир қилишини кўриб чиқамиз.
29.09.26
Ўзбекистонда солиқ солиш мақсадлари учун нарх белгилаш тўғрисидаги биринчи битим (Advance Pricing Agreement, АРА) тузилди, деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси. Мазкур механизм Солиқ кодексида 2020 йилдан назарда тутилган бўлса-да, амалиётда биринчи марта қўлланилмоқда.
АРА нима эканлигини, уни ким тузиши мумкинлигини ва у компанияларга нима беришини кўриб чиқамиз.
29.09.26
Адлия вазирлиги «Солиқ-сервис» АЖ томонидан фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат хўжаликлар раҳбарлари ва бухгалтерлари учун муҳимдир, улар ҳисобни мустақил юритиш ёки уни топшириш тўғрисида қарор қабул қиладилар.
Қайси хўжаликларга бепул, қайсиларига пуллик шартнома асосида хизмат кўрсатилиши, хизмат кўрсатишга нималар кириши ва унга қандай уланиш ҳақида buxgalter.uz саҳифасида «Norma» мутахассиси Олег ЦОЙ сўзлаб беради.
28.09.26
Божхона қўмитаси «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимида аллақачон етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни кечиктираётган ишончсиз хорижий ҳамкорлар – компаниялар реестри шакллантирилганини маълум қилди. Янгилик ташқи савдо шартномаларини тузадиган Ўзбекистоннинг барча резидентларига, биринчи навбатда экспорт қилувчиларга тааллуқли: контрагентни текшириш энди шартномани рўйхатдан ўтказишга киритилган ва ҳисоб-китоб шартларини танлашга бевосита таъсир кўрсатади.
Экспорт пайтида контрагентларни қандай текшириш ва солиқ нозикликларини ҳисобга олиш ҳақида buxgalter.uz сайтида «Норма» эксперти Олег ЦОЙ тушунтириш беради.
25.09.26
Ҳар ой 25 санасидан ойнинг охирги санасигача соат 09:00 дан 18:00 гача «Ўзсувтаъминот» юридик шахсларнинг совуқ сув бўйича кўрсаткичларини қабул қилади.
Асосий тафсилотлар – бу ерда:
24.09.26
Иш берувчи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (ШЖБПҲ) штатдаги ходимлар, ўриндошлар, ишловчи пенсионерлар ва ФҲТ шартномалари бўйича ижрочиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги барча ЖШДСга тортиладиган даромадлардан бадаллар ҳисоблаши шарт. Бундан ташқари, ходим ЖШДСга тортилмайдиган ихтиёрий бадалларни тўлаши мумкин. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармонга мувофиқ МҲТЭКМ оширилди – имтиёзли тоифалар даромадининг солиқ солинмайдиган қисми ва шунга мос равишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадални ҳисоблаш базаси унинг миқдорига бевосита боғлиқ.
24.09.26
Солиқ маълумотларининг автоматлаштирилган таҳлили солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириши керак: тизим турли манбалардан олинган маълумотларни таққослайди ва юзага келиши мумкин бўлган тафовутларни аниқлайди.