Янги

ПҚ-246-сон қарорга мувофиқ пахта-тўқимачилик соҳаси ҚҚС бўйича қандай преференция ва субсидиялар олади

02.07.26
Президентнинг 29.06.2026 йилдаги пахта-тўқимачилик соҳасида молиявий барқарорликни ошириш ҳамда толани чуқур қайта ишлашни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шу жумладан ҚҚС бўйича преференцияни белгиловчи ПҚ-246-сон қарори қабул қилинди. Батафсил маълумотлар– buxgalter.uz сайтида.

2026 йил 1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

30.06.26
2026 йил 1 июль касаллик варақалари бўйича нафақа тўлашнинг янги тартибига ўтишдан тортиб, мажбурий QR-кодларни жорий этиш ва қурилишда назоратни рақамлаштиришгача бўлган кенг кўламли ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси бўлади. Ҳисоб жараёнларини иккинчи ярим йиллик бошига мослаштиришга улгуришингиз учун buxgalter.uz қонунчиликдаги янгиликларнинг анъанавий шарҳини тайёрлади, уларнинг аксарияти бухгалтерлар ва корхона раҳбарларига бевосита алоқаси бор.

ЎРҚ-1155-сон Қонун бўйича «Коррупционерларнинг электрон реестри»га кимлар киритилади

24.06.26
22.06.2026 йилдаги ЎРҚ-1155-сон Қонун билан қонунчиликка коррупцияга қарши курашни кучайтириши керак бўлган ўзгартиришлар киритилмоқда. Бизнинг фикримизча, баъзи чоралар хоҳлаганимиздан кўра инсонпарварроқ кўринади... Масалан, давлат харидларидаги коррупцион ҳаракатлар учун жарима миқдори. Ёки коррупция учун судланганлиги олиб ташланмаган шахсга давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда раҳбарлик лавозимларини эгаллашни тақиқлаш. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қандай БҲМ ва МҲТЭКМдан фойдаланамиз

24.06.26
2026 йил 23 июнда ПФ-115-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармон қабул қилинди. Кўрсаткичларнинг бир қисми 2026 йил 1 июлдан, бир қисми эса 1 сентябрдан бошлаб оширилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

315-сон ВМҚда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қандай чоралар кўзда тутилган

23.06.26
Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2026 йилдаги 315-сонли қарори билан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш пунктларининг қуйидагиларга мувофиқлиги бўйича минимал талаблар тасдиқланди: 1) ёнғин хавфсизлиги нормаларига (1-илова); 2) технологик жараёнлар ва ускуналарни техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар ва қоидаларга (2-илова); 3) саноат хавфсизлиги қоидаларига (3-илова); 4) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги нормаларга (4-илова). Ушбу талабларни бажармаганлик учун – жарималар ва лицензияларни тўхтатиб туриш кўзда тутилган. Шунингдек, автомобилга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчаларида ускуналарнинг хизмат муддати ва жойлашуви, ходимларнинг сертификатлари мавжудлиги ҳамда “U-Gas” АТдан фойдаланиш ҳолати текширилади. Сўнггисининг маълумотлари маъмурий мажбурий чораларини қўллаш учун асос бўлади. ВМҚ ва унинг барча иловалари 22 июнь куни кучга кирди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак

17.06.26
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди. Мажбурий жойлаштириш жойларининг тасдиқланган рўйхатига кўра, Ўзбекистондаги деярли барча корхона ва ташкилотлар янги қоидаларга бўйсунади. Янги талаблар сизга ҳам тааллуқли эканлигини аниқлаштиринг. Агар шундай бўлса, 2026 йил 17 сентябргача янги «қалқонлар»ни тайёрланг ва ўзингизда жойлаштиринг. Агар эскилари осилиб турган бўлса, уларни алмаштиришга тўғри келади. Албатта, бажармаганлик учун санкциялар кўзда тутилган. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:

312-сон ВМҚ бўйича қайси меҳмонхоналарга «яшил» сертификатлаш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

16.06.26
Меҳмонхоналар учун яхши янгилик: агар маълум талабларга жавоб берса, улар халқаро миқёсда тан олинган «яшил» сертификатларни олиш харажатларининг ярмини Туризмни қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплашга умид қилишлари мумкин. Тафсилотлар, жумладан белгиланган талаблар ва товон пули тўғрисида ариза топшириш тартиби – buxgalter.uz сайтида:

Жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари учун компенсация солиққа тортилмайди

15.06.26
Олиб қўйилган ер участкалари эгаларига жамоат эҳтиёжлари ёки шаҳарсозлик реновацияси мақсадида бериладиган кўчмас мулк ёки пул маблағлари кўринишидаги компенсация солиқ солишдан озод қилинади. Буни назарда тутувчи қонун 2026 йил 12 декабрдан кучга киради. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:

Молиявий ҳисоботнинг концептуал асослари тасдиқланди: янги МҲМСлар учун пойдевор

15.06.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этишнинг концептуал асосларини тасдиқлади (10.06.2026 й. АВ рўйхат рақами 3854-сон). Ҳужжат 2027 йил 1 январдан кучга киради ва 2024 йилдаги худди шундай ҳужжат ўрнини эгаллайди.

ПФ-108-сон Фармон бўйича интенсив мевали боғлар барпо этишни давлат қандай қўллаб-қувватлайди

11.06.26
9 июнь куни Президент «Саноат усулида интенсив мевали боғлар барпо этиш ва яроқсиз боғларни янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-108-сон Фармонни имзолади. Агар бу сиз учун долзарб бўлса, ушбу ҳужжатни ўқиб чиқишингиз керак: у ҳам ушбу йўналишни молиявий қўллаб-қувватлашни (имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва компенсациялар + 5 йил давомида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 сўм!), ҳам жадвалдан орқада қолаётган боғ эгаларини «солиқ рағбатлантириши» чораларини назарда тутади... Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: