Янги

Солиқ органлари тадбиркорлар учун солиқ ҳисоботини тайёрлайдилар

08.09.21
Бу Президентнинг 07.09.2021 йилдаги “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Кимлар кадастр ва транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишларига тўғри келади

01.09.21
27 август куни сенаторлар томонидан Тошкент шаҳрининг 4 та тумани ҳамда Тошкент вилоятининг 4 та тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ўзгартиришлар дахл қиладиган фуқаролар ва юридик шахслар кадастр ҳужжатларини ва транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишларига тўғри келади. Батафсил –¬ buxgalter.uz шарҳида:

Давстатқўм ҳисоботларнинг 5 та шаклини топшириш муддатларини узайтирди

24.08.21
Хушхабар: бухгалтерлар ҳам бироз дам олишлари мумкин! Қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда 1 дан 5 сентябрга қадар давом этадиган Мустақиллик кунини нишонлаш муносабати билан Давстатқўм 5 та ҳисоботларни топшириш муддатларини - 8 сентябрга қадар (8 сентябрь ҳам киради) кўчирди.

Божхона омбори ҳудудида юк операциялари учун янги қоидалар

24.08.21
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.08.2021 йилдаги 531-сон ВМҚга 1-илова). Ҳужжат 2021 йил 22 ноябрда кучга киради.

Президент режасига биноан нималар ўзгаради

23.08.21
Президент Шавкат МИРЗИЁЕВ тадбиркорлар билан учрашувда солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгартиришларни эълон қилди. Энг кўп қизиқиш уйғотадиганларини санаб ўтамиз:

Эмланмаган ходим ишдан қандай четлатилиши лозим (қадамма-қадам йўриқнома, ҳужжатлар намуналари)

20.08.21
0239-07/4-сон СанҚваНга (рўйхат рақами 31, 19.07.2021 й.) киритилган қўшимчада кўрсатилган ташкилот ходимлари вакцина олишдан бош тортганлиги учун ишдан четлаштирилиши мумкин. Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига киритилган ўзгартиришлар ҳам бундан далолат беради. Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқармаси бошлиғи Александр НАВОТНИЙ ва «Норма» компанияси эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб бердилар:

Сиз Ўзбекистоннинг энг яхши бухгалтери ёки аудитори эканлигингизни қандай тасдиқлаш мумкин

19.08.21
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ва “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси таҳририяти сизни: “Энг яхши бухгалтер - 2021”, “Энг яхши аудитор - 2021” ва “Энг яхши ички аудитор - 2021” республика танловларида иштирок этишга таклиф қилади. Барча танлов иштирокчиларига муваффақият тилаймиз! Биз сизга ишонамиз ва ҳар бир иштирокчини қўллаб-қувватлаймиз!

1 сентябрдан МҲЭКМ 822 000 сўмни, БҲМ - 270 000 сўмни ташкил этади

18.08.21
2021 йил 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди. Тегишли Фармон Президент томонидан 17.08.2021 йилда имзоланди. Бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар 1,1 баробарга оширилди. Иш берувчиларга иш ҳақини МҲЭКМдан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаш тавсия қилинди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.

Ташкилотингизнинг барча ҳисоб маълумотларини текшириб чиқинг

16.08.21
ДСҚ солиқ тўловчи-юридик шахсларга эътибор қаратдики, 2021 йил 31 июлдан шахсий кабинетларга ҳисоб маълумотларини текшириш ва тасдиқлаш ёки зарур ўзгаришларни киритишни сўраб, огоҳлантириш юборилган. 17 856 респондентдан 114 таси бунга муносабат билдирди.

Қандай қилиб филиаллар ва ваколатхоналар СТИРини бекор қилиш мумкин

13.08.21
ДСҚ солиқ органларидаги алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхонлар)ни ҳисобга олиш ва улар томонидан солиқ тўлаш қоидаларига тушунтириш берди.