Янги
11.09.20
Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Кадастр агентлиги ташкил этилади.
10.09.20
Молия вазирлиги Ўзбекистонда МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган. Малакали мутахассислар тайёрлаш учун у нималарни амалга ошираётганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб беради.
08.09.20
ДСҚ 2021 йил 1 январгача ваколатхона, филиал ёки ДМ орқали фаолият юритаётган хорижий юридик шахслар, шунингдек хорижий жисмоний шахслар – тадбиркорлар ҳақидаги бутун ахборотни Марказлаштирилган маълумотлар базасида жамлайди. Бу кенг идоралараро ҳамкорлик базасида уларга давлат хизматларини кўрсатиш имконини беради.
05.09.20
1 сентябрдан бошлаб янги Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари кучга кирди. Улар халқаро нормаларга мувофиқ тузилган ва кучини йўқотган 5 та НҲҲни алмаштирди. «Норма» шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янгиликлар ҳақида батафсил гапириб берди:
05.09.20
Президентнинг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон Фармони билан 2020 йил 1 мартда тугайдиган аудитор малака сертификати муддати навбатдаги малакавий имтиҳонларни ўтказиш санасига қадар узайтирилган. Шу муносабат билан Молия вазирлиги томонидан малака сертификатининг амал қилиш муддатини вақтинчалик узайтирилган аудиторлар рўйхати ҳар ойнинг биринчи санасида янгиланади.
03.09.20
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация
қилиш тартиби тўғрисида низом регламентланди. Ҳужжат 25 август куни кучга кирди. “Норма” шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янги Низом ҳақида батафсил гапириб берди:
30.08.20
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари ва энг қадрли муаллифларимиздан бири – Дилшод СУЛТАНОВни давлат мукофоти – «ДЎСТЛИК» ордени билан тақдирлангани муносабати билан чин дилдан табриклаймиз!
27.08.20
Оддий бухгалтер бу саволга жавоб бера олмайди. Бошқарув ҳисобини биладиган бухгалтер ёки бошқа мутахассис эса унга бемалол жавоб беради! Ҳозирча бошқарув ҳисоби дастакларидан фойдалана олмасангиз – ҳечқиси йўқ. «Norma» ПРМ сизни «Релевант харажатлар» очиқ машғулотига таклиф этади. Сизни 8 сентябрь куни соат 19.00 да кутамиз!
25.08.20
«Венкон» компанияси «Дидокс» электрон ҳужжат айланиши оператори ресурслари билан ишлашдаги узилишларнинг техник сабабларини бартараф этди. Оператор абонентларига яқин орада фақат ёқимли совғалар тақдим этишга ваъда беради!
11.08.20
COVID-19 билан юзага келган мураккаб вазият муносабати билан ACCA Ўзбекистон ва Қозоғистонда 2020 йил сентябрь ойида рус тилида «Молия ва бизнесни бошқариш» ва АССА ДипИФР-Рус имтиҳон сессияларини ўтказмасликка қарор қилди. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди.