Янги
11.08.20
Карантин чора-тадбирлари иқтисодий фаолликнинг сусайишига ва, бунинг оқибатида, – ғазнага келиб тушадиган тушумларнинг камайишига олиб келди. Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 1 июль ҳолатига Давлат бюджети даромадларининг ижроси бўйича шарҳдан шундай хулосага келиш мумкин. «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ ушбу шарҳни батафсил ёритиб берди.
30.07.20
CIMA халқаро квалификацияси МДҲ мамлакатларида тобора талабгир бўлиб бормоқда. У Буюк Британиянинг Бошқарув ҳисоби бўйича мутахассислар халқаро ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган ва бутун дунёда тан олинган. «Norma» ПРМда 6 август куни соат 19.00 да ташкил этиладиган очиқ тақдимот маросимида CIMA ва имтиҳонга тайёрлаш курси билан танишиш имконига эга бўласиз.
22.07.20
ДСҚ buxgalter.uz порталига юборилган қуйидаги саволларга жавобан 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси суммасига ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилиши мумкинлиги тўғрисидаги масалани шарҳлаб берди: 1. 2020 йил апрель-июнь ойлари учун ушбу нафақаларга ЖШДС солиниши лозимми? 2. Ушбу даврда нафақаларга ЖШДС солинган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва тўланган суммаларни бюджетдан олиш мумкинми? ДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармаси бошлиғи Азиз ХОШИМОВнинг ушбу саволларга жавоби идоранинг Телеграм-каналида эълон қилинган:
21.07.20
23 июль куни соат 10:30 да бошланадиган «Буxгалтерия ҳисоби амалиёти» курсининг биринчи дарсида бепул қатнашишга сизда ҳанузгача вақт бор.
21.07.20
Шу кунларда buxgalter.uz ДСҚ томонидан II чоракдан бошлаб молиявий ҳисоботни тўлдириш чоғида маълумотларни сўм бирлигида кўрсатиш талаби билан боғлиқ қатор саволларни қўйганди. Қўшимча тушунтиришлар олиш учун биз ДСҚ ахборот хизматига мурожаат қилдик. Натижада идора хабар эълон қилди, ундан маълумотларни барибир “минг сўм”да кўрсатиш зарурлиги келиб чиқади. Тўғрисини айтганда, мамнунмиз!
20.07.20
"Норма компанияси" сизни 21 июль соат 15:00 “Автотранспорт ҳисоби” номли очиқ вебинарга таклиф қилади.
17.07.20
Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги ҳамда “Тошкент” РФБ акциядорлик жамиятларига қўшимча акциялар чиқариш ҳамда уларни олиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатини ёпиш санасини белгилаш тўғрисидаги қарорлар бўйича ахборотни тўғри ошкор этишни тавсия қилади. Акс ҳолда акциядорлар ҳуқуқлари чекланади.
15.07.20
ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, ЖШДС, фойда солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва дивиденд солиғи бўйича яқин кунларда топширилиши лозим бўлган ҳисоботларни энди 2020 йилнинг 22 июлига қадар топшириш мумкин. Бу ДСҚнинг my.soliq.uz Электрон солиқ хизматлари порталида содир бўлган техник муаммолар вазиятида эълон қилинган хабаридан келиб чиқади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
14.07.20
Замира Джураева сизни 23 июль соат 10:30 – 12:45 да «Бухгалтерия ҳисоби амалиёти» вебинарига таклиф қилади.
02.07.20
Солиқ қўмитасининг ишонтиришича, ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган МЖТКга тузатишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини (нақд пул ёки пластик карточкалар бўйича) тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширганлик ёки пасайтирганлик учун янги жарималарни жорий қилишга олиб келмайди.