Янги
04.10.19
Ҳурматли бухгалтерларга октябрь ойининг яқинлашиб қолган назорат саналари ҳақида эслатиб ўтамиз.
03.10.19
Товар ва хизматлар импорти учун мўлжалланган хорижий валюта конвертациясини чеклаш фақатгина давлат харидларига нисбатан амал қилади ва давлат улуши бўлган корхоналарга нисбатан қўлланилади. Бошқа хўжалик субъектлари тижорат банкларида чекланмаган миқдорда валютани сотиб олишлари мумкин. Марказий банк сайтида эълон қилинган изоҳда шу ҳақда маълумот берилади.
03.10.19
Президентнинг 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармони билан солиқ сиёсатига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Улардан кутилаётган натижалар ҳақида buxgalter.uz га молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди.
03.10.19
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Беҳзод МУСАЕВ ЎзАга берган интервьюсида ҚҚСнинг 15 фоизлик ставкасини жорий этиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари олдида турган биринчи навбатдаги вазифалар ҳамда Президентнинг ПФ-5837-сон Фармони билан киритиладиган бошқа ўзгартиришлар ҳақида сўзлаб берди.
02.10.19
Жорий этиладиган онлайн-НКМ ва виртуал касса тизими қандай бўлади? Ишлаш учун қурилмани қандай тўғри танлаш мумкин? Барча муҳим янгиликлар – шарҳимизда.
30.09.19
5 октябрь:
•2019 йилнинг сентябрида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (СК 188-моддаси 1-қисми).
30.09.19
Молия вазирлиги алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланиш учун лицензияга эга корхоналарга Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига соф тушумнинг 5%ини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган норма юзасидан тушунтириш берди.
27.09.19
Юридик шахсларга сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослаштирилган корхоналар бухгалтерларида электрон ҳисобварақ-фактураларга (ЭҲФ) ўтиш юзасидан талай саволлар юзага келмоқда. Ўтиш даври қийинчиликларини қандай енгиб ўтиш мумкинлигини тушунишга ҳаракат қиламиз.
27.09.19
2019 йил 1 июлдан бухгалтерларга ихтиёрий равишда электрон ҳисобварақ-фактураларга (ЭҲФ) ўтиш имконияти берилди. Бундай қарор амалиётчилар орасида қанчалик оммавийлашган ва нима учун? Буни buxgalter.uz телеграм-каналида ўтказилган сўров давомида ва бухгалтерлар билан кичик интервьюларда аниқлашга уриниб кўрдик. Аниқланган муаммоларнинг кўпчилигини қонун органлари иштирокисиз ҳал этиб бўлмайди.
27.09.19
ICTWEEK UZBEKISTAN доирасида Солиқ қўмитаси my.soliq.uz порталидаги кенг кўламли ўзгаришлар ва жорий этилаётган солиқ маъмуриятчилиги тизимлари тақдимотини ўтказди.